Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, мусофир қахрамонимиз ўз сафари орқали Худонинг кўпгина хақиқатларини бизга очиб бермоқда. Эсингизда бўлса, Илхом, бир қишлоққа келиб қолдган. Дўкон эгасининг уйида ўтириб, қишлоқ ахли хеч қандай динга ва имонга эга эмаслигини кўриб жуда хайрон бўлган эди. Келинг, хикоянинг давомини кўриб чиқсак. Илхом “Ака, қишлоғингизга кириб келганимда, у ерда на синагога, на маъбад, на жамоат биносини кўрмадим. Қишлоғингиздагилар имонга эга эмасми?” деб сўраб қолди. “Менинг исмим Юсуф, ха, бизда черков бор. Аниқроғи бизда черков бор эди. Бу қишлоқда анча йилдан бери хеч қандай жамоат хизмати бўлмаган. Хозир жамоат биносини биз омборхона сифатида ишлатмоқдамиз, аниқроғи, у ерда биз бўғдой сақлаймиз” деб гапини бошлади мезбон. Илхомнинг хаёлида кўп савол бор эди. Илхом жуда хайрон эди.
Бу қандай бўлиши мумкин? Ахир… деб айтмоқчи бўлган бир пайтда мезбон, “Бунга мен айибдорман” деб шивирлади. Илхомнинг олдида, худди бир кимса товба сўзларини айтаётгандек туюларди. Юсуф гапини давом этиб, ”Ёшлигимда бизнинг жамоат чўпонимиз оламдан ўтган эди. Унинг жанозаси хали хам ёдимда. Жамоат чўпонининг ёрдамчиси хизматни ўз қўлига олиши керак эди. У шахарга қайтиб боришидан олдин, қишлоқ ахлини жамоатга тўплади. Нима бўлмасин, мен жуда ёш эдим. Мен уни жамоат биносининг деразасидан томоша қилиб диққатлик билан тинглардим. Ёрдамчи эса ўз ўрнида қишлоқ ахлига қараб, кимдур чўпонимизни ўрнига келиб жамоатни бошқариши керак деди. Бу хизмат учун, ўша кимса Нисибис шахрига жўнаб хизмат учун рухий мактабни битириб келиши керак деб айтди.”
Мезбон бу гапларни тугатиб жим бўлиб қолди. Унинг жимлиги, анча йилдан бери мезбоннинг қалбида айта олмаятган гаплари бор эканини билдирарди. Илхом хам, бу гапларни эшитиб қотиб қолган эди. У худди бир, муқаддас жойга қадам босганидек, жойидан қимирламай қолди. Ушбу икки сухбатдошнинг кўзлари бир бири билан учрашгандек бўлди. Илхом мезбоннинг кўзига қараб, уни худди бир ёшлик туйғуси қамраб олганини хис этди. Мезбон, хеч қачон айта олмаган гапларни айтишни бошлади. ”Чўпонимиз ёрдамчисининг гапларини эшитиб юрагим ичимда ёнишни бошлаган эди. У шундай гапирар эдики, худди бир у шахсан менга айтаётганини хис этардим. Ўшанда, Худо мени чақираятганини сездим, Унинг муқаддас йўлидан юриб, Нисибис шахрида таълим олиб, қишлоғимдаги севикли халқимга хизмат қилишим кераклигини юрагимда хис этардим.”
Мезбон Юсуфнинг сўнги ачиниш сўзлари хонанинг хавосини тўлдириб юборди. Унинг сўнги сўзи эса шундай эди, ”Худо мени хизматга қанча чақирмасин, мен хеч қачон Унинг чақириғига жавоб бермадим” деб йиғлаб юборди. Ха азизлар, қахрамонимизнинг сафарида биз хали кўпгина қизиқарли хикояларни тинглаймиз. Бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Келаси сафар биз албатта, Илхомнинг дўкон уйида қолиб Худонинг қандай ишларини қилганини кўриб чиқамиз. Барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Ёки бўлмаса, www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимизга кириб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан мулоқатда бўлиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар. Худонинг инояти барчнагизга ёр бўлсин.