3:27

Гунох табиати хақидаги нотўғри ишонишлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Гунох табиати деб номланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, олдинги сафар биз гуноҳ табиати устидан ғалабага қандай эришиш мумкинлигини ва дойим шу ҳолатда қолиш ҳақида гаплашган эдик. Бугун эса Худо иноятини нотўғри тушунганлар ҳақида гаплашамиз. Кўпгина масиҳийлар имонли кишида хали ҳам гуноҳ табиати бор бўлишини тан оладилар, бироқ гуноҳ устидан ғалабага эриша олмаганлари учун, “биз гуноҳ қилишимиз мумкин” деб нотўғри хулоса қиладилар. Бошқача қилиб айтганда улар ўзларида гуноҳ қилиш учун рухсатнома бор, деб ҳис қиладилар. Шунинг учун улар масиҳий гуноҳ қилса ҳеч нарса бўлмайди, бу оддий ҳол деб биладилар. Уларда гуноҳ табиати бўлгани учун улар гуноҳ ишларини қиладилар, шунинг учун улар ўзларини жавобгар эмас деб айтадилар. Албатта улар бундай фикрлаб, нотўғри иш қиладилар.

Павлус бундай одамларга шундай жавоб беради: “Хўш, нима дейлик? Иноят кўпайсин, деб гуноҳда, яъни гуноҳ табиатида яшашни давом эттираверайликми? Асло! Биз гуноҳ, яъни гуноҳ табиати учун ўлдик, қандай қилиб энди унда яшайверамиз экан?”.Худо бизни гуноҳдан озод қилади ва бизни гуноҳда қолдирмайди. Ғалаба қилиш учун Худонинг режаси, биз шу режани билиб, унга риоя қилиш орқали ғолибона яшашимиз мумкин, шунинг учун юқорида келтирилган сабаб бекордир. Чиндан ҳам Муқаддас Руҳда яшайдиган масиҳий гуноҳдан нафратланади ва Худо ёрдами билан гуноҳ устидан ғалаба қилади. Яна бошқа имонлилар эса имонга келишдан олдин инсонда гуноҳ табиати бўлади, кейин эса гуноҳ табиати йўқ бўлиб кетади, дейдилар. Бироқ, бор нарсани инкор қилиш билан, ўша нарса йўқ бўлиб қолмайди.

Муаммо борлигини инкор қилганлари учун, бундай имонлилар Худонинг режаси асосида ғалабага эга бўлмайдилар, чунки уларда муаммо йўқ бўлса, улар унинг ечимини ҳам изламайдилар. Гуноҳ табиати билан яшаш эса жуда ҳам ёмон оқибатларга олиб келади. Бундай фикрга жавоб қуйидагича: агар имонлида гуноҳ табиати йўқ бўладиган бўлса, Муқаддас Руҳ Павлус орқали бекорга қандай қилиб гуноҳдан ғалаба қилиш ҳақида ёзган эканда! Бундан ташқари айнан шу одамлар ҳаётига қарасангиз, гуноҳ табиати улар устидан ҳукмронлик қиляпганини кўрамиз.

Яна Павлус шундай дейди: “Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний баданларингизга ҳокимлик қилмасин, сиз баданларингиз ихтиёрига бўйсуниб кетманглар”. Яъни имонли ичида гуноҳ табиати бор бўлсада, шу гуноҳ табиати унинг устидан ҳокимлик қилиши керак эмас, яъни биз бунга йўл қўйишимиз керак эмас. Бунинг учун эса, илгари ҳам айтганимиздек, масиҳий киши ўз иродаси ёки кучини ишлатмасдан, балки Исога ва Унинг хочдаги ишига ишониши керак.

Юқорида келтирилган иккита нотўғри фикрни тушуниб, бундай фикрлардан воз кечишимиз керак. Чунки бундай фикрлаш орқали биз Худога манзур бўлмаймиз. Худога фақат Исо Масиҳ манзур бўла олади, биз эса Исони қабул қилиб, ҳар куни Исода бўлсак, ўшанда биз Исо орқали Худога манзур бўламиз. Азизлар, менга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Бордию дастурни электрон шаклида олмокчи булсангиз, унда www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Хайир азизлар, бизни тинглаганингиз учун миннатдормиз. Яна эфир оркали учрашгунча хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top