Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, хаммага маълумки, амалсиз имон хазрати Исо Масихнинг шогирдларига тугри келмайди. Бугунги ибодатни мен айнан шу мавзуга, яъни имон ва амалга багишламокчиман. Ибодатни бошлашдан аввал, Ёкуб мактубининг 2чи бобидаги оятларни куриб чиксак. Эй биродарларим, агар бирор киши имони борлигини айтса-ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор? Бундай имон уни қутқарармикин? Бирон биродар ёки сингил яланғоч ва ризқи-рўздан маҳрум бўлсаю, бирортангиз уларга: «Эсон-омон бориб, исининг ва овқатланинг», – десангиз, лекин уларнинг танаси эҳтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда? Худди шундай амалсиз имон ҳам ўзи-ўзидан ўликдир.
Эй ақлсиз одам, хайрли ишларсиз имоннинг фойдасиз эканлигини билмайсанми? Отамиз Иброҳим ҳам ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлганида, ўз хайрли ишлари туфайли оқланган-ку! Кўряпсанми? Унинг имонига хайрли ишлари омил бўлган. Имони хайрли ишлари билан такомиллашган. Тавротда: «Иброҳим Худога ишонди ва шу тариқа оқланди», – деб ёзилган. Бу сўз рўёбга чиқиб, Иброҳим Худонинг дўсти деб аталган. Кўряпсизларки, инсон фақат имони туфайлигина эмас, балки хайрли ишлари туфайли ҳам оқланади. Яна фоҳиша Раҳобани мисол қилиб олайлик: у жосусларни қабул қилиб, пинҳона йўлдан жўнатиб, хайрли иш қилган ва шу тариқа оқланган. Хуллас, руҳсиз бадан ўлик бўлганидек, хайрли ишларсиз имон ҳам ўликдир. Азизлар, куриб турганингиздек, амалсиз имон бизларга тугри келмайди. Энди биз имонимизга яраша амал килишимиз керак.
Бугунги мавзу жуда кизикдир. Чунки бу оятлар масихийлар учун жуда мухим мавзулардан биридир. Ахир, Каломанинг узи бизларга “руҳсиз бадан ўлик бўлганидек, хайрли ишларсиз имон ҳам ўликдир” деб айтмокда. Азизлар, келинг, амалли имонга эга булиш учун ибодат киламиз. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Осмондаги Отажон, нажот берганинг учун рахмат. Сен бизни шунчалик севдингки хатто бегунох хазрати Исо Масихни биз учун курбон килдинг. Худойим, Сен тирик ва севувчи Худосан. Сенсиз хеч нарса амалга ошмайди. Худойим, мен имонимиз учун Сендан сурайман. Айнан амалли имон учун Сендан сурайман. Худойим, курук гапли имондан кура имонсиз булган афзалрокдир. Отажон, бизни шундай имонга эга килгинки, биз хам Иброхим пайгамбар каби амал килайлик.
Худойим, имонимиз хайирли булсин. Имонимиз бизни куткарадиган имон булсин. Каерда булмайлик нима килмайлик дойим амал килиб одамларга хизмат килайлик. Амалли хизматимизни курган одамлар Сенга ишониб товба килишсин. Худойим, хизматимиз шу кадар амалли булсинки, Сен биздан мамнун булгин. Худойим, руҳсиз бадан ўлик бўлганидек, хайрли ишларсиз имон ҳам ўликдир. Бу рост. Отажон, Сенга булган хизматимиз дойим хосилини берсин, дойим амалли эканидан Сен хурсанд килайлик. Амалсиз имон эмас, аксинча амалли имон ичимизда маскан килсин. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз булса, бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар колдиринг. Биз сиз учун албатта ибодат киламиз. Хайир, Раббимиз инояти ва севгиси сизларга ёр булсин.