3:44

Довуднинг ибодати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, дастуримни бошлашдан аввал сизга бир савол бериш истагидаман. Хаётингизда ибодат қандай ўринни эгаллайди? Масалан мен учун, ибодатсиз куним бошланмайди ва албатта ибодатсиз куним якунланмайди. Барча имонга эга бўлган одамлар учун Яратувчи билан бўлган ибодат жуда мухим ўринни эгаллаши табиий холдир. Ахир, севикли Раббимиз билан муносабатимизни яхшилаш учун биз дойим Унга ибодат қилиб туришимиз керак. Нафақат муносабатни яхшилаш учун, баълки, ибодат хаётимизнинг мухим бир қисмига хам айланиши керак. Одам яратилибдики, Худо билан дойим мулоқат қилгиси келади ва бунга бор кучи билан интилади. Айнан ибодат, яратувчимиз билан сўзлашув ёки дардлашув хам десак муболаға бўлмайди. Барча пайғамбарлар дойим Худога ибодат қилиб турган. Довуд пайғамбарнинг Забур китобидаги 5чи сано хам бунга яққол мисол бўла олади. Эй Худованд, Сўзларимни тинглагин, Огоҳ бўлгил ниятимдан!

Нолаю фарёдимга қулоқ солгин, Эй Подшоҳим ҳам Худойим! Мен Сенга ибодат қилмоқдаман. Тонг чоғи овозимни эшитасан, эй Худованд, Тонг чоғи Сенинг олдингда ҳозир бўламан, Интизорлик-ла кўз тутаман Сен томон. Сен ёвузликни хуш кўрмайдиган Тангрисан, Нопок одам жой топмас Сенинг ҳузурингда, Такаббур эса қад кўтармас қаршингда. Нафрат этасан Тами бадкирдорлардан, Ёлғон сўзловчини Ўзинг маҳв этасан. Ҳа, Худованд қонхўру маккордан жирканур. Мен эсам, раҳминг кўплиги туфайли Сенинг уйингга кираман. Муқаддас маъбадинг томон бош эгиб, Сенга хос қўрқинч ила сажда қиламан. Ёвларим-чун мени ҳақиқат йўлингга бошла, Ўз йўлингни равон қилгин олдимда, Эй Худованд! Уларнинг оғзида тўғрилик йўқдир, Касофатдир уларнинг ботини. Бўғизлари – очиқ қабр, Сўзлари – фақат тилёғлама. Эй Худойим, уларни гуноҳкор бил! Ёмон ниятлари ўзларига урсин!

Гуноҳлари кўплиги боис уларни даф қил! Чунки улар Сенга қарши исён қилдилар. Сендан паноҳ топган ҳамма севингай, Доимо қувониб тараннум этишгай. Уларни Ўзинг ҳимоя қилурсан, Номингни севгучилар Сен-ла шод бўлгай. Эй Худованд, Солиҳга Ўзинг барака берурсан, Лутфу карамингни қалқондай қилиб, Унинг ила солиҳни ўраб олурсан. Азизлар, кўриб турганингиздек ибодат қилиш қийин эмас, энг асосийси бу албатта имон. Имон билан айтилган ибодат катта кучга эгадир. Келинг биз хам қўлимизни очиб ибодат қиламиз. Истасангиз, кетимдан қайтаринг. Худойим, парвардигорим, Сен буюк Худосан. Сенинг севгинг бизни гунох занжирларидан озод қилди. Раббимиз Исо Масих бегунох бўла туриб биз гунохкорлар учун хочга бориб, тўкилган қони билан бизни поклади.

Худойим, хатто Довуд пайғамбар хам, ушбу буюк режангни кутиб яшаган. Худойим, мен Сенинг хақиқатингни хали билмаган ва шайтоннинг алдовларига ишониб юрган бандаларинг учун ибодат қиляпман. Худойим, уларга Муқаддас Рухингни ато этгин, улар хам Сен Муқаддас Худонинг фарзандлари бўлиш имкониятига эга бўлишсин. Улар хам Сенинг чексиз мухаббатингдан бахраманд бўлишсин. Улар хам Сенинг севгингни юракларида хис этиб хаётларини Сенга бағишласинлар. Худойим, Сенинг муқаддаслигинг ва севгинг мамлакатимизда хам кенг тарқалсин. Сенинг севгинг хақида барча одамлар эшитиб, қойил қолишсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top