Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда булса биз Нарсехнинг Раббимиз кечаси иштирок эта олмасилиги хакида гаплашган эдик. Бунга сабаб эса, унинг амакисига булган нафрати эди. Джастин отахон, Раббимиз кечлиги хакидаги оятларни укиб бериб, уни кечликда иштирок этиши учун озод булиши кераклигини тушунтириб берган эди. Келинг, хикоянинг давомини тинглаймиз. Ибодатхонанинг курбонгох ёнига келиб тиз чукиб, Илхом билан Нарсех ибодат килишни бошлади. Лекин улар ёлгиз эмас эди.
Нарсехнинг дарди хакидаги гаплар бошка мусофирлар орасида тезда таркалган эди. Ибодатхонадаги мусофирлар, унинг амакисида колиб кетган нафрати хакида хабардор эдилар. Нарсех хибсга олингани учун хафа эмас эди, аксинча, козини “Акангнинг улимида амакингни кули борлиги куриниб турибди деган” гаплари эди. Нарсех, “Лекин мен амакимнинг айиби борлигини аник билмайман” деган хаёлга борди. “Ахир бу факатгини козининг гумонлари эди халос.” Лекин бу хаёлларга карамасдан, Саба акасининг улимида амакиси айибдор эканини юрагида хис этар эди. “Нима учун мен уни кечиришим кийин буляпти? Мен уни кечиришим керак. Мен олдинга караб кетишим керак” Уларнинг ибодат килишига карамай, амакисига каратилган нафратлик туйгулари унинг онгини тулдирган эди. Нарсех узини полга отиб, каттик йиглаб, полдаги нон ва баликларнинг сурати солинган полга куз ёшлари окай бошлади. У елкасида Илхомнинг кулларини сезди.
Илхомн у учун Илхомнинг форс тилида айтаятган ибодатини, унинг бошига кулини куйиб Джастин отахоннинг хам юнон тилидаги ибодатини эшитаятган эди. Ибодатхонадагиларнинг колганлари хам, уларнинг ибодатларига кушилиб, хар хил тилларда ибодат килишар эди. Бирданига, хамма жим булиб колди. Хамма, Худонинг шу ерда эканини хис этди. Бир оз вакт утганидан сунг, барча хизматчилар Нарсехнинг атрофида эдилар. Унинг юзидаги табассум ажойиб эди, ахир бу озодлик табассуми эди. У хусандлигидан, хаммани бирма бир кучоклаб чикди. Джастин отахон эса, ”Раббимиз столига мархамат килгин”деб Нарсехни чакирди.
Азизлар, Раббимиз кечлиги хакидаги хакикатларни яхширок тушунишингиз учун баъзи саволларни сизга бермокчиман. Нима учун Нарсех бошида Раббимиз кечлигида иштирок эта олмади? Нима учун Нарсех амакисини анча вакт давомида кечира олмади? Нима учун хамманинг бирга килган ибодати уни озод булишига ёрдам берди? Азизлар, жавобларни эса dilkash@najot.com манзилига йулланг. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Келаси сафар эфир оркали яни учрашгунча хайир азизлар. Раббимиз тинлиги ва севгиси барчангизга ёр булсин.