3:37

Лизинг 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, бугун ҳам, мамлакатимизда лизинг вазиятини кўриб чиқамиз. Ҳозирги кунда, фермер хўжаликларини текшириш шартлари ҳам тартибга солинмоқда. Кейинги йиллар тажрибаси шуни тасдиқламоқдаки, амалга оширилган чора–тадбирлар натижасида мамалакатимиз қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликлари ўрни сезиларли ўзгарди ва уларнинг фаолият юритиши ширкат хўжаликларига нисбатан самарали эканлиги исботланди.

Шу мақсадда 2004 йил 24 декабрда Вазирлар Махкамасининг «2005-2007 йилларда фермер хўжаликларни жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Тадбиркорлик учун илғор чет эл амалиётида мавжуд бўлгани каби ҳисобот топширишнинг самарали тартиб қоидалари ва механизмлари жорий этилади. Тадбиркорлар солиқ хизмати органларини молиявий ҳисобот, солиқ ва даромадлар тўғрисидаги деклорациялар бўйича ҳисоб китобни почта ва электрон воситалари орқали ҳам топшириш имкониятига эга бўладилар. Ҳисоботларни топшириш муддати бир ойдан бир чоракга қадар узайтирилади. Бу эса тадбиркорларнинг вақт ва маблағларини тежалишига шароит яратади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, тадбиркорликнинг ривожи кўп жиҳатдан мазкур соҳанинг соҳиби бўлган ишбилармонларга, яъни уларнинг сай ҳаракатларига боғлиқ. Тадбиркор жамият ривожланишини ҳаракатига келтирувчи илғор куч сифатида ўз билими, қобилияти омилкорлиги ва ижодкорлиги билан ажралиб туриши лозим.

Демак, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш иштиёқида бўлган ҳар бир шахс, айниқса бу соҳага энди кириб келаётган ёшлар давлатимиз раҳбари олиб бораётган иқтисодий ислоҳотлар сиёсатида тадбиркорликнинг тутган ўрни, унинг мақсад ва вазифалари, мазмун ва моҳиятини тўлиқ англаши, давлат томонидан яратилган ташкилий, ҳуқуқий ҳамда иқтисодий шарт шароитни аниқ билиши ҳамда улардан кенг фойдаланиши, қолаверса, мамалакатимизда ўз хусусий бизнесини жойга қўйган тадбиркорлар, ишбилармонлар томонидан тўпланган бой тажрибани ўрганиш бу соҳага самарали фаолият юритишга кенг имкониятлар очиб беради. Буларнинг ҳаммаси шубҳасиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни мамлакат ижтимоий иқтисодий тараққиётининг муҳим омили сифатида яна янги ривожланиш босқичига олиб чиқишга хизмат қилади.

Ўзбекистонда хусусий тадбиркорликни ривожланиши ва шаклланишининг тарихини уч босқичга бўлиш мумкин: инкилобгача, шоъро даври ва муcтакилликдан кейинги давр. Тарихий шундай нарса вужудга келганки, инкилобга қадар, Ўзбекистон жуда катта хом-ашё ресурслари захираларига эга бўлган ҳолда, ўз саноатига эга бўлмаган.

Азизлар, ушбу мавзуни келаси сафар албатта давом эттирамиз. Бордию, тадбиркорликга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top