3:46

Мамлакатимизда тадбиркорликнинг тариҳи

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастурга ҳуш келибсиз. Қуйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Ўзбекистонда ҳусусий тадбиркорликни ривожланиши ва шаклланишининг тарихини уч босқичга бўлиш мумкин: инқилобгача, шоъро даври ва муcтақилликдан кейинги давр.Тариҳий шундай нарса вужудга келганки, инкилобга қадар, Ўзбекистон жуда катта хом-ашё ресурслари захираларига эга бўлган холда, ўз саноатига эга бўлмаган. Подшо Россиясининг саноатчилари 1902 йилда, Туркистон губернатори иш юритиш хонасининг «Хунармандлик жамиятларини тарқатиш» ҳакидаги қарори чиқди. 1909чи йилда «Усталар ва қора ишчилар артелининг Низоми» тасдикланди.

Туркистон хунармандларининг бадиий ва маиший буюмлари Петербург ва Москвадаги ҳар йиллик Бутунроссия кўргазмаларида 1917 йилга қадар мунтазам етказиб берилган, 1910чи йилларда эса, Самарқандда хунармандлик буюмларининг бозор кўргазмалари ўтказила бошланди. Инқилобдан сўнги давр тадбиркорлар учун мураккаб ва бир хил бўлмаган. Шоъро хукуматининг биринчи йилидан бошлаб ҳукумат мамлакатнинг бутун худудида хунармандлик ишлаб чиқаришни бўлишга харакат килган. Аммо, аста-секинлик билан, хусусий бизнесга талаблар хисобга олина бошланди ва у маълум доирага киритилди. 1921 йилнинг 8 августида Туркистон Республикасининг Советлар марказий Ижроия Комитети 88-сонли «Хунармандчилик ва майда саноат ҳакида»ги қарорини қабул килди. Бу қарор билан хунармандлик ва майда саноатнинг регламенти ва статуси, уларнинг хукуклари ва давлат билан ўзаро муносабатлари белгилаб берилди.

Амалда республиканинг барча худудларида металл ва ёғочдан буюмлар ишлаб чикариш, қулолчилик кийимлар ва пояфзал тикиш, қишлок хўжалик махсулотларини қайта ишлаш, аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги асбобларини ишлаб чиқариш бўйича кичик қорхоналар ташкил килинди. Кичик корхоналарнинг тез ривожланиши уларни бошқариш идораларини тузиш заруриятини келтириб чикарди ва 1923чи йилнинг 16 сентябрида Туркистон Республикаси Халк Комиссарлари Кенгаши 139чи сонли қарорни қабул килди, унда Туркистон худудида саноатни умумий тартибга солиш вазифалари белгилаб берилган ва вилоят ижроия комитетлари бўлимлари хукуқида харакат қилувчи ва вилоят ижроия комитети сметаси бўйича маҳаллий бюджетга кирувчи махаллий саноатнинг вилоят бўлимлари тасдиқланган.

Шоъро хокимияти йилларида усталар ва хунармандлар катта ва машақатли йўлни босиб ўтдилар.Ўзбекистоннинг мустақиллиги хакидаги Декларатсияни қабул қилинган пайтдан бошлаб кичик ва ҳусусий бизнесни ривожланишининг учинчи давр бошланди. 1991 йилнинг 15 февралида Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида қонун қабул килинди. Азизлар, келаси сафар бу мавзу ҳақида яна гапирамиз. Бордию, тадбиркорлик фаолиятига ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни Худо баракаласин. Ҳайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top