Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, бугунги дастурни қизиқарли хикоя билан бошламоқчиман. “Дада, Худонинг қўлидан бирон нарса келадими?”
“Ҳа ўғлим, Худо қудратлидир. Унинг қўлидан ҳамма нарса келади”. “Унда нима учун Худо амакимни имондан қайтишга йўл қўйди? У энди Исога эргашмаяпти. Агар Худо қудратли бўлса, нима учун Ундан юз ўгиришга йўл қўйди?” “Сен жуда мураккаб савол бердинг. Демак, саволинга жавоб ҳам енгил бўлмайди. Ўйлаб кўрайчи. Эсингдами, кичгиналигинда тўти қушни сенга совға қилган эдим?” “Ҳа эсимда дада. Боғда ёки уйда юрганимда у дойим менинг елкамда ўтирар эди. У ўлганида росса йиғлаган эдим” “Хўш, ўша тўти қушни бозордан сотиб олганимда, сотувчи қайчини олиб унинг қанот патларини кесиб берган эди. У менга патларни қандай кесишни хам кўрсатиб берган эди, чунки улар тезда ўсар эди.
Унинг патлари бироз ўсганидан кейин, у тепага уча олмас эди, фақат тепадан пастга учиб туша олар эди. Шу йўсин, у учиб кета олмас эди. У биз билан катта бўлди ва биз учун жуда қадрдон дўстга айланди. Мушуклар уни еб қўймаслиги учун, кечасига уни қафасга солиб қўяр эдик. Лекин бир куни унинг патларини кесиб қўйиш ёдимдан чиққан эди. Ўша куни, у учиб кетиб дарахтнинг баланд шоҳига чиқиб олган эди. Мен уни энди хеч қачон ушлай олмайман деб хавотир олган эдим. У дарахтнинг шохида сакраб учиб кетди. Унинг кетидан тезда кўчага югуриб чиқдик, бироқ кеч эди. У номаълум йўналишда учиб кетган эди. Шу пайт тўти қушимизнинг учиб кетганидан тушкунликка тушдик. Шундан уйга қайтиб келганимизда, уни курсининг тепасида ўтирганини пайқадик.
Худди у хеч қаерга кетмаганидек. Ўша кундан бошлаб, қанотларини кесмасам ҳам у хеч қаерга учиб кетмай биз билан қолди. Шунда уни нақадар севишимизни билиб олдим, чунки у ҳам бизни севар эди. Худога келсак, У ҳам бизни дойим ёнида ушлаб туриши учун қанотларимиз патларини кесиб қўйиши мумкин эди. Лекин Худо ундай қилмайди. Худо унга бўлган севгимизни намойиш қилишимизни истайди. У қанот патламизни ўсишига ижозат беради. Биз эса истаганимизда учиб кетишимиз мумкин.” Азизлар, қизиқ ҳикоя шундай эмасми. Ушбу соддагина хикоя орқали, кўпгина ҳақиқатларни билсак бўлади. Бордию, хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтининг кутубхонасига ташриф буюринг.
Бордию бизга савол ёки истакларингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг. Азизлар, айтмоқчи, тепада айтиб ўтилган сайтнинг форумида иштирок этиб, бошқа ака-ука ва опа-сингиллар билан суҳбатлар олиб бориш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.