Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса биз мусофир қаҳрамонимиз Илҳомнинг Худо ҳақиқатларини ўрганишдаги мусофирчилиги ҳақида гапириб келган эдик. Келинг, хикоянинг давомини тинглаймиз.
Илхом, Хиротда яна қанча вақт қолишини билмас эди. Хитойга қилмоқчи бўлган мусофирчилиги хақида, Хиротнинг чўпонларига хабар қилган эди. Руҳоний билан бўлган учрашувидан сўнг, Балхдаги жамоатга мактуб йўлланган эди. Ушбу мактубда, Илхом ҳақида ва унинг Хитойга қилмоқчи бўлган сафари ҳақида ёзилган эди. Бу воқеялардан кейин, Илхом укаси Юсуф билан хар куни дўконда бирга вақт ўтгазадиган бўлди. У унга мусофирчилик сафари пайтида бошидан кечирган воқеялар ҳақида гапириб берар эди. Лекин шунга қарамасдан, икки ака-ука жим бўлиб ўтиришар эди. Юсуф акаси Илхомнинг у учун ибодат қилаятганин билар эди. Бир куни Илхом дўконга, укаси Юсуфнинг олдига келиб, ”Юсуф, мен Балхдан жавоб мактубини олдим. Руҳоний менга уни берди. Мактубда, шу ойнинг охирида сафаримни бошлашга рухсат берилган” деди.
“Тушунишимча, бу сен учун жуда яхши янгилилик, шундай эмасми. Мен сени жуда соғинишимни биламан. Сени бошқа хеч қачон кўрмайман деб қўрқяпман” деди Юсуф. Шунда Илхом укаси Юсуфнинг кўзларига яқиндан қараб, ”Масиҳга ишонганлар, бир куни, ҳамма имонлилар абадий уйда бирга бўлишларини билишади.” Юсуф, акасининг назаридан кўзларини олиб қочишга ҳаракат қилдику, лекин бунинг уддасидан чиқа олмади. Шунда Илхом паст овози билан, “Менинг севикли укажоним, мен ҳам сени ҳеч қачон кўрмайман деган фикрдан жуда қўрқаман. Сендан ўтиниб сўрайман, буни хеч қачон ёдингдан чиқарма. Бу дунёнинг бойликлари Исони билишдаги бойликларга сира арзимайди. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмагин”
Азизлар, афсус бизга ажратилан вақт ҳам ўз нихоясига етди. Хикоянинг давомини, мусофир қахрамонимиз Илхомнинг Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилиги ҳақида яна кўп гапирамиз. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтининг кутубҳона бўлимига ташриф буюриб кўчириб олсангиз бўлади. Ундан ташқари, кутубҳонада бошқа қизиқарли ва фойдали хикоялар, китоблар, мусиқа ва филмларни кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Сайтнинг форумига кириб, Масиҳнинг издошлари, ака-ука ва опа-сингиллар билан суҳбатлар олиб борсангиз бўлади. Бунинг учун форумда хатто рўйҳатдан ҳам ўтишнинг хожати йўқ. Барча фикр-мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилигингиз серҳосил бўлсин. Хайир, омон бўлинг.