3:42

Динозаврлар ва Пайғамбарлар

MP3

Ассалому алайкум. Суҳбатимиз мавзуси сизни қизиқтириб қўйдими? Мен ҳам бу ҳақида марта эшитганимда жуда ҳайрон бўлган эдим. Динозаврларнинг бўлган-бўлмагани ҳаммамизни жуда қизиқтиради. Ëшлигимизда ҳаммамиз денгиз аждарлари қуруқликда яшайдиган, оғзидан олов пуркайдиган аждарлар ҳақида эртаклар эшитганмиз. Аждарлар ҳақидаги афсоналар ҳар бир халқнинг оғзаки ижодиётида учрайди. Бироз фарқ қилса-да, деярли бир хил аждарни тасвирлашади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, балки бу каби баҳайбат ҳайвонлар чиндан ҳам бўлгандир. Қадимги инсонлар буни қандай тасвирлашни билмай, оғиздан-оғизга афсона тариқасида етказган бўлса ажаб эмас.

Бугунги кунда дунёнинг кўп жойларидан археологлар қадимги баҳайбат жонзотларнинг суякларини топишмоқда. Аммо олимлар динозаврларни инсон бунёд бўлишидан аввал яшаб қирилиб кетган деган хулосага келишган.

Уларнинг фикрича, динозаврлар билан одамлар бир даврда яшай олмасди. Бу улкан ҳайвонларнинг нега қирилиб кетгани ҳеч кимга маълум эмас. Тўғри, олимлар ва археологлар уларнинг қирилиб кетишига бир неча сабабларни келтиришади, аммо бу ҳам тахмин ҳолос. Илмий китобларни ўқисангиз, динозаврларнинг чиндан ҳам мавжуд бўлганига ва уларнинг инсонлар пайдо бўлишидан олдин қирилиб кетганига ишонгингиз келади. Бироқ, бу маълумотга ишонишга шошманг. Муқаддас Калом бу ҳақида нима дейди? Наҳотки, Муқаддас Каломда ҳам бу маҳлуқлар ҳақида ёзилган бўлса? Бўлиши мумки эмас, дейишингиз табиий. Келинг, бунинг рост ёки ёлғонлигига ўзимиз гувоҳ бўламиз. Каломни синчиклаб ўрганиб чиққан кишилар бир нарсага, яъни Эски Аҳд даврида яшаб ўтган баъзи бир кишилар бу ҳайвонларни кўрганига ишонишмоқда.

Бу нарсага аниқлик киритиш учун келинг дунёнинг яратилишига қайтамиз. Ҳайвонларнинг қачон яратилгани ёдингиздами? «Яна Худо: — Ер турли-туман тирик жонни: чорва, судралувчи ҳамда ёввойи ҳайвон турларини ҳосил қилсин, деди ва шундай ҳам бўлди. Худо ерга хос турли-туман ёввойи ҳайвонларни, чорвани, қуруқликда судралувчиларни вужудга келтирди. Буларнинг ҳам Худо яхшилигини кўрди. Яна Худо: — Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик,… деди.»

Каломга кўра Худо ер юзидаги ҳайвонларни ҳам одамни ҳам бир кунда яратган экан, демак биринчи одам, аниқроғи динозаврларни кўрган инсон бу Одам Ато бўлиши керак. Чунки Худонинг буйруғига кўра ҳар бир ҳайвонга Одам Атонинг ўзи ном қўйган эди. Шундай экан, унинг динозаврни кўрган биринчи одам бўлгани аниқ.

Нух пайғамбар ҳам динозаврларни кўрганмикан? Калом бу ҳақида нима дейди? Ибтидо 6 боб 19 оят шундай дейди: «Шунингдек, сен билан тирик қолишлари учун ҳамма жонзодлардан кемага киргизгин: ҳар бир маҳлуқнинг эркак ва урғочи жинсидан иккитадан олиб киргизгин.» Бу ерда Худо биз билган ҳайвонларни жонзодлар деб, паррандаларни паррандалар деб айтмоқда. Аммо ундан ташқари номи бизга маълум бўлмаган маҳлуқлар ҳақида ҳам айтган. Шунга кўра Нуҳ шундай маҳлуқларнинг, яъни динозаврларнинг кичикроқ ва ёшроқларидан олган бўлса эҳтимол. Азизлар, сизга етказмоқчи бўлган қизиқарли маълумотларимиз ҳали тугагани йўқ. Кейинги сафар Аюб пайғамбар ва Худонинг Ўзи тасвирлаган икки баҳайбат маҳлуқ ҳақида суҳбатлашамиз. Кўпроқ маълумот олиш учун бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга кириб, ҳаммасидан ўзингиз боҳабар бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top