3:47

Қоғоз қушлар

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум қадрли ота-оналар. Фарзанд тарбияси осон иш эмас, аммо қаловини топсанг қор ҳам ёнади, деганларидек, йўлини билсак, ўзимиз ҳам ўрнак бўлолсак, буни уддасидан чиқа оламиз. Биз уларга ўргатишимиз учун Худо болаларни эшитадиган қилиб яратган. Улар эртакларни, ҳикояларни жуда яхши кўради. Шунинг учун ҳам ота-оналар бу имкониятдан фойдаланиб, фарзандларига Худо Каломи ҳақида жуда кўп гапириб беришлари мумкин. Бу ҳикоялар орқали улар Худо ва ўзлари ҳақида кўп нарса билиб оладилар. Яхши инсон бўлиши учун қандай сифатлар керак бўлса, уни болакайлар ота-онасидан ва эшитаётган ҳикояларидан ўрганади. Бу йўлда биз сизга бажонудил ёрдам берамиз. Биз тақдим этаётган ҳикоялар фақат фарзандлар учун эмас, сиз учун ҳам фойдали бўлади. Бу ҳикоялардан катталар ҳам керакли хулосани чиқариб олишлари мумкин. Ҳикояни эшитишга тайёрмисиз? Жуда яхши.

Нарратор 2 Иккинчи Жаҳон уруши ниҳоялаб қолаётган пайтларда, Япониянинг Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташланди. Бу портлаш оқибатида шаҳарнинг кўплаб одамлари ҳалок бўлди, кўпчилиги нурланиш оқибатида қаттиқ касал бўлиб қолди. Хиросимада ўша пайтда Садако Сасаки исмли кичкина қизалоқ яшарди. У ҳам нурланиш оқибатида касал бўлиб қолди. Қизалоқ бир кун келиб ўзининг ўлишини биларди, аммо онаси унинг ўлишини истамасди. Қизига умид бериш учун унга ҳар куни далда берар, унга – Ўлмайсан, — дерди. Садаконинг онаси оригами ясашга жуда уста эди. У оддий қоғозни буклаб, турли хил шакллар, ҳайвонлар ясай оларди. Қизига умид бериш учун бу ҳунарини қизига ҳам ўргатишга қарор қилди. Садаконинг биринчи қоғоз қуши унчалик ўхшамади. Кейинги куни яна ясади, бу сафар сал яхшироқ чиқди. Шунда онаси унга: — Агар бу қушчалардан мингта ясасанг, тузалиб кетасан деди.

Нарратор 1 Бу билан онаси қизига умид бериб, касалликни енгишга ундади. Қизалоқ эса ҳаракат қилишга ваъда берди ва қоғоз қушчалар ясашга киришди. Биринчи куни у тўртта қушча ясади, аммо жуда ҳам чарчаган эди. Иккинчи куни эса бешта қушча ясади. Кейинги куни эса олтита. Кунлар кетидан кунлар ўтаверди. Садаконинг қушчалари сони ҳам кўпайиб қолди. Онаси қизи Садако уларни санашга қийналмаслиги учун қушчаларни ипга тизиб қўйди. Баъзи кунлари Садако бир нечта қушчалар ясарди, аммо кейин куни эса ҳолсизланиб, ясашга кучи етмас, баъзан эса зўрға битта ясарди. Онаси эса «Ҳаракат қил қизим, ҳаракат қилсанг, албатта мингтага етказасан ва касалингдан бутунлай қутуласан»- дея далда берарди. Садако қаттиқ касал бўлишига қарамай қушчаларни ясашда давом этди. Икки юзта ясаган қушчалари ҳафталар ўтиб, уч юз-тўрт юзтага етди. Кейин эса олти юз, саккиз юзта бўлди.

Нарратор 2 Бу пайтга келиб қизалоқ Садаконинг аҳволи бутунлай оғирлашиб қолган эди. Шундай бўлса ҳам, ясашда давом этди. Кун давомида ҳеч бўлмаса биттагина бўлса ҳам қилишга, 1000тага етказишга ҳаракат қиларди. У жон-жаҳди билан касалликка қарши курашаётган эди. Қушчаларни ясаш орқали, умиди сўнмаганини кўрсатарди. Энди бутун танаси қақшаб оғрирди. 963тага етган қушчаларини мингтага етказиш учун яна битта ясай бошлади. Аммо афсуски, Садако ўша куни тунда вафот этди. Бу жуда қайғули ҳикоя аммо қизалоқнинг кўзлаган мақсадига етишиш учун охиригача ҳаракат қилгани таҳсинга сазовор. Биз ҳам фарзандларимизни шуни ўргатишимиз керак. Бу каби ҳикояларни бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top