Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсоннинг қилган ишлари, унинг юраги қандайлигини акс эттиради. Кишининг ҳатти ҳаракати орқали, унинг хулқини, феъл-атворини билиш қийин эмас. Киши юрагида нима тўғри ва нима нотўғри эканини билса-да, баъзан билиб туриб, нотўғри иш қилишни танлайди. Бу танлов эса, унга қимматга тушиши мумкин. Ахир ҳар қандай гуноҳнинг оқибати бор-да! Нуҳнинг ўғилларидан бири ҳам тўғри иш қилиши кераклигини билгани ҳолда, нотўғри иш қилишни танлади. Калом бу ҳақида шундай дейди: «Нуҳнинг кемадан чиққан ўғиллари Сом, Хом ва Ëфас эдилар. Кейинроқ Хом ўғил кўриб, исмини Канъон қўйди. Нуҳнинг уччала ўғлидан эса бутун ер юзидаги халқлар тарқалди. Тўфондан кейин Нуҳ деҳқон бўлди ва илк бор токзор барпо қилди. Бир куни у ўзи тайёрлаган майдан ичди. Маст бўлиб, чодирида яланғоч ётган эди.
Narrator 2 Канъоннинг отаси Хом отасининг яланғоч ётганини кўрди ва ташқарига чиқиб, акаларига айтди. Сом билан Ëфас бир кийимни олиб, елкаларига ташладилар. Орқалари билан чодирга кириб, оталарининг яланғоч танасини кўрмаслик учун, юзларини тескари ўгириб, унинг устини кийим билан ёпиб қўйдилар» (Ибт 9:18-23). Ҳомнинг акалари отасини ниҳоятда ҳурмат қиларди. Отанинг яланғоч танасига қараш, ҳурматсизлик ва гуноҳ ҳисобланарди. Шунинг учун ҳам укалари бу ҳабарни кулгига олиб айтиб бергач, отасининг яланғоч танасини кўрмаслик учун орқалари билан юриб кириб, оталарининг устига кийим ёпиб чиқиб кетишди. Бу ишни акалари эмас Хом қилиши ҳам мумкин эди-ку. Агар отасининг яланғоч ётганини тасодифан кўриб қолган бўлса, тезда, унинг устига кийим ёпиб қўйиб, тўғри иш қилиши мумкин эди. Аммо Хом ундай қилмади. Отасининг устидан кулиб, бу ҳақида акаларига гапириб берди.
Narrator 1 Бу унинг қанчалик хулқи бузуқлигидан далолат беради. Худонинг мўъжизасини, қандай қилиб омон қолганларини, тўфондан кейин Худонинг баракасини эшитган Хом барибир, нотўғри иш қилишни танлади. «Нуҳ ўзига келгач, кенжа ўғлининг қилмишини билди. Шунда Нуҳ деди: — Канъон лаънати бўлсин! Қулларнинг ҳам қули бўлсин акаларига!» (Ибт 9:24-25). Қизиқ нега Нуҳ Хомнинг ўрнига унинг ўғли Канъонни лаънатлади? Кўп олимларнинг шарҳлашича, Хомнинг бундай бузуқ хулқ-атвори ўғли Канъоннинг авлодларига ҳам хос эди. Бу оятда айтилган башорат келажакда Канъон авлодининг бошига тушадиган ҳукмни билдиради. Кейинчалик Канъон халқи ахлоқий бузуқлиги ва бутпарастлиги билан танилиб, Канъон юртини босиб олган Исроил халқи томонидан бутунлай қириб юборилади. Исроил халқи эса Хомнинг акаси Сомдан келиб чиққан.
Narrator 2 Баъзи олимларнинг таъкидлашича, Хом Нуҳнинг кенча ўғли бўлгани учун, Нуҳ Хомнинг кенжа ўғли Канъонни лаънатлаган. Баъзи олимлар эса, Худо яқиндагина Хомни баракалагани учун Нуҳ ўғлини лаънатлай олмай, Хомнинг ўғлини лаънатлаган эди, дейишади. Худо ёндириб кул қилган шаҳарлар Садўм ва Ғамўранинг ахлоқсиз ва ёвуз аҳолиси ҳам Хомнинг авлодлари эди.
Хомнинг қилмиши ва унинг тақдири биз имонлилар учун энг яхши сабоқ. Ҳар сафар олдингизда икки йўл – бири тўғри иккинчиси нотўғри йўл турганида, ҳеч иккиланмай, қийин бўлса ҳам тўғри йўлни танланг. Шунда бошингизга Хомнинг ва унинг авлодларининг куни тушмайди. Худо йўлида ҳаёт кечирган инсонлар ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.