3:22

Фақат Худо қила олади

MP3

Narrator 1 «…Агар Мени юборган Отам бировни жалб қилмаса, у Менга ҳеч ҳам етишолмайди…» (Юҳ 6:44).

Ассалому алайкум. Каломда ёзилишича, кимдир Исо Масиҳга келар экан, бунда Худонинг қўли бор. Чунки Худонинг Ўзи уни Исо Масиҳга бошлаб келган бўлади. Худонинг руҳи юрагимизда, ҳаётимизда ишламаса, Худо ҳақида, гуноҳ ҳақида ёки қилаётган ишимизнинг тўғри нотўғрилиги ҳақида ўйлай олмаймиз. Ҳеч ким руҳий нарсаларга ўзи етишолмайди. Бунда инсонга Худонинг ёрдами керак. Шундай ишлар борки, уларни фақат Худо қила олади. Агар Худо бошламаса инсон ўзи бу ишларни қила олмайди. Хўш, улар қандай ишлар экан? Каломга қулоқ тутайликчи? «- Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар. Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир. Уни дунё қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан биргадир, У ичингизда яшайди» (Юҳ 14:15-17).

Narrator 2 «Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади» (Юҳ 14:26).

«У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм ҳусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади» (Юҳ 16:8). Сиз нажот топганингизда Исо Масиҳ билан муносабат қила оласиз. Бу шунчаки муносабат эмас, яратувчи билан яралган инсон ўртасидаги севгига тўла муносабат. Бу яқин дўстлар ўртасидаги муҳаббатли муносабат. Шу пайтда Муқаддас Руҳ сизнинг ҳаётингизга кириб келади ва сиз билан бирга яшайди. У ҳар доим ҳозир-у нозир, қачон Худонинг ўгитига муҳтож бўлсангиз, У сизга ўргатади. У фақат устозгина эмас, у одамларнинг гуноҳини,нотўғри ҳукм қилганини фош қилади. Муқаддас Руҳ ичингизда экан, гуноҳ қилганингизда, У сизга бунинг гуноҳ эканини кўрсатади.

Narrator 1 Фақат Худо қила оладиган ишлар нима экан?! Келинг каломга кўра рўйҳат қилайлик:

Фақат Худо инсонлар билан муносабат қилиш учун уларни Ўзига олиб кела олади.

Фақат Худо, одамларда Ўзига бўлган интилишни, Уни билишга бўлган қизиқишни уйғота олади.

Фақат Худогина, бизга керак бўлган руҳий ҳақиқатни намоён қила олади.

Фақат Худогина, дунёнинг гуноҳини фош қила олади.

Фақат Худо дунёнинг адолат қилишда янглишганини маълум қила олади.

Фақат Худо инсонларнинг нотўғри ҳукмларини фош қила олади.

Narrator 2 Ҳаётингизда мана шулардан бирортаси содир бўлаётганини сезсангиз, билингки, Худо ишлаяпти. Кимдир Худони излаяптими, Исо Масиҳнинг нажотига эга бўлдими, кимдир гуноҳини тан олиб, тавба қилдими, буларнинг ҳаммаси Худо ўша инсонларнинг ҳаётида ишлаётганидан дарак беради. Худо ҳаётингизда ишлаётганини кўрсангиз, ибодат қилинг. Ўзингиз учун, сиздан маслаҳат сўраб келган инсонлар учун. Кейин эса Худо сизнинг ва уларнинг ҳаётида қандай ишлаётганини билиш учун кузатинг. Кейин нима қилишни Худонинг Ўзи айтади. Инсон ўз Яратувчиси ҳақида билиши керак. Сиз ҳам Уни билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top