2:43

Руҳий ғалаба 148

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш “ радиоси, марҳамат, тингланг.

Худованд бизнинг ибодатларимизни эшитиб, турли касалликларимизга ҳам жавоб бериши мумкин. Лекин энг яхши ибодат, ана шу касаллик учун ҳам Худога миннатдорчилик ибодатидир. Агар Худо сиздаги касалликни шифолашни хоҳламаса экан, барибир Худога ушбу дард учун миннатдорчилик билдиринг.

Фақат сиздан нима учун Худованд шу касалликка йўл қўйганини билиш талаб этилади. Энди сиз, азиз радио тингловчиларда савол пайдо бўлиши мумкин:

“Нима учун мен турли касалликларга ёхуд турли синовлар учун Худодан миннатдор бўлишим керак?” деган савол. Римликларга мактубининг 5 боби 3 ҳамда 4 оятларида шундай ёзилганини кўришимиз мумкин:

“Бунинг устига қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади”.

Демак, ушбу оятдан кўришимиз мумкинки, сабр тоқат орқали ҳар биримиз руҳий ютуққа эга бўламиз. Синовларга тоқат қилиш орқали биз Худога ишонишни ўрганар эканмиз, унинг куч қудратига ишонишни ўрганамиз. Руҳий синовни худди оғир атлетикага ўхшатишимиз мумкин.

Оғир атлетика билан шуғулланувчи кишилар доимо ўз мускулларини янада бақуват бўлиб боришини истайди ва шу учун шуғулланишади. Турли синовлар эса ҳар биримизни руҳий мускулларимизни мустаҳкамлаб боради. Мустаҳкам руҳий ҳолатда эса янада кўпроқ натижаларга эришишимиз мумкин.

Яна Римликларга мактубининг 5 боби 5 оятини ўқиб кўрамиз. У жойда жумладан шундай деб ёзилади: “Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб тошади”.

Бир таниқли масиҳий шундай деб айтган эди: “Худонинг севгиси бу бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, аксинча, Худонинг бизга бўлган севгисидир” — деган эди.

Худонинг севгиси ҳеч қачон тугаб қолмайди ёки орада пауза билан севмайди, у инсонларни бир юқорига ўсиб борувчи севги билан севади. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман,

Ҳар бирингизга мустаҳкам сабр тоқат ва ирода тилаган ҳолда ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини яна бир бор айтиб ўтмоқчиман: www.najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top