2:39

Уй гуруҳлари 46

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учраша олганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, кичик уй гуруҳлари ҳақидаги эшиттиришимиз яна эфирда.

Азизлар, Римликларга мактубининг 12 боби 4 оятдан 8 оятгача бўлган жойни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Баданимиз бир бўлса-да, узувлар кўп, узувларнинг вазифаси эса бир хил эмас.

Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир биримиз учун узувдирмиз. Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз.

Бировнинг инъоми башоратгуйлик бўлса, ўз ишонч-эътиқодига мувофиқ башорат қилсин. Агар хизмат инъоми бўлса, хизмат қилсин, агар муаллимлик инъоми бўлса, таълим берсин. Ким насихатгўй бўлса, панд-насиҳат берсин. Ким эҳсон берувчи бўлса, чин кўнгилдан берсин.

Ким бошлиқ бўлса, ғайрат билан бошчилик қилсин. Ким меҳрибончилик қилса, хурсандлик билан қилсин”. Ҳурматли биродарлар ва гуруҳ етакчилари, гуруҳингиздаги барча хизматларни инъомига қараб, биродарларга бўлиб беринг.

Ҳамма вазифани ўзингизни зиммангизга олишга уринманг. Барчасини ўзингиз бажаришга ҳаракат қилсангиз, тезда чарчаб қолишингиз мумкин. Бошқа биродарларни хизматга чорлаш ва уларга аниқ вазифа ва хизмат бериш уларни янада руҳлантиради.

Шу орқали жамоат имонда мустаҳкам бўлиб бора бошлайди. Албатта, кимгадир хизмат бераётганда бирданига маъсулиятли хизматларни бериш ярамайди. Бошида уларга оддий хизматларни бериб кўриш лозим. Масалан: учрашувга жой тайёрлаш, йиғилишдан сўнг уйни тозалаб йиғиштиришга ёрдамлашиш, янги келган имонлилар учун гувоҳликлар бериш ёки тайёрлаш, каломдан оятлар ўқиб бериш ва шундай хизматлардир.

Кейинчалик эса биродарларнинг ҳолидан хабар олиб туриш, байрамларни ёки умумий йиғилишларни ўтқазиш учун жой топиб, биродарларни таклиф қилишдай вазифалар. Ҳурматли биродарлар ва азиз гуруҳ етакчилари, кичик уй жамоатларини ривожлантириш учун ва соғлом бўлиши учун Худованддан сўрайлик.

Азиз радио тингловчи мухлислар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Марҳамат, манзилимизни ёзиб олинг: www.najot.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top