3:28

Худонинг сўзи 93

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, Муқаддас каломдаги ҳар бир сўз жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин Каломнинг биринчи боби биринчи ояти Худованднинг кимлигини, қандай куч-қудратга эга бўлганлигини ҳар биримизга аниқ тушунтириб бера олади. Ибтидо китобининг биринчи боби биринчи оятида жумладан шундай ёзилган: “Азалда Худо осмон билан ерни яратган”.

Албатта, кўплаб олимлар ернинг қандай пайдо бўлгани ҳақида ҳозиргача бош қотириб келишмоқда. Шу билан бирга бир-бирига қарама-қарши бўлган кўплаб материаллар ҳам тўпланган. Умуман, кўпчилик одамлар ернинг пайдо бўлиш тарихини ўрганишга жуда қизиқадилар. Мени ишончим комил, агар ер юзи табиий равишда турли портлашлар ва музликларнинг эриши ва ҳакозолар оқибатида пайдо бўлганида, албатта, олимлар шу пайтгача исботлашган бўларди. Олимларимиз энди ниманидир исботламоқчи бўлиб турганларида, албатта, иккинчи савол пайдо бўлади.

Демак оддийгина қилиб тушунтирганимизда, ернинг пайдо бўлишида Худованднинг иштирок этганлиги аниқ. Олимлар бир нарсани тан олишади. Биз яшаб турган ер шундай мукаммал равишда яратилганки, буни инсонавий ақл-идрок на тушунтириб беролади, на қандай қилиб ер шундай яратилиб қолганини исботлаб беролади.

Демак, ернинг пайдо бўлишида Худованд иштирок этган деб, яна бир бор айта оламиз. Худованднинг йўлларини ким ўрганиб чиқоларкин? Албатта, ҳеч бир инсон Худо билан тенглаша олмайди. Кимки ер юзини Худованд томонидан яратилганлигиа ишонса ва Муқаддас каломдаги ёзувларни тан олиб гапирса, Худовандга ишонмайдиган инсонлар, албатта, кула бошлайдилар ҳамда шу инсонни динга муккасидан берилиб кетган фанат инсон, деб қарайдилар. Лекин Муқаддас калом Худованднинг раҳнамолигида инсонларни Муқаддас Руҳга тўлдириб, кейин ушбу каломни ёзилганини яхши биламиз. Одамлар Худованд томонидан нимадир яратилганига ишона олишлари учун, албатта, мўъжиза кўришлари керак. Ёки бўлмаса аниқ бир далил билан уни исботлаб бериш керак бўлади. Лекин атрофга бир қаранг: тоғларни, денгизларни, майда ҳашаратларни Худованддан бошқа ким ярата олади?

Шунинг ўз етарли далил эмасми? Авваллари, эволюция таълимотларига асосланиб гапирган инсонларни кўрсак, ҳозир кўпчилик шу нарсалардан воз кечишмоқда. Ҳатто мен шундай бир инсонни биламан. Мен ёшлик пайтларимда шу инсон кучли атеист бўлган эди. Балки бунга сабаб, унинг медицина билан шуғуллангани сабаб бўлгандир. Мана, орадан кўп вақт ўтмай, шу инсон кучли бир диндор одамга айланди. Энг қизиғи шундаки, у инсон вақтида Худо билан ярашмай барча Худованднинг ишларига қаршилик қилганидан афсусланади. Худованд ҳар қандай инсонни ва ҳар қандай шароитни ўзгартира олади. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, бизга ўзингизнинг фикрларингиз битилган мактубларингизни юборинг, деб қоламан. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили эса: dilkash@najot.com хайр, саломат бўлинг, азиз радио тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top