3:20

Худонинг сўзи 95

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Азиз биродарлар, Муқаддас калом бизга аниқ айтадики, борлиқнинг яратилиши олти кун давом этган. Мана шу олти кун бошқа кунлар каби оддий ва ҳеч қандай фарқланмайдиган кунмиди ёки барибир нимаси биландир бошқа кунлардан фарқланармиди? Муқаддас калом борлиқнинг яратилиши деганда нимани назарда тутмоқда?

Айримлар айтадики, Худованд олти кун давомида борлиқдаги шунча нарсани ярата олмайди деб. Яна бошқалар айтадики, Худованд борлиқни яратиш даврида эволюциянинг айрим йўлларидан ҳам фойдаланган деб, бўлмаса шунча нарсаларни ҳеч ким ҳеч қачон ярата олмайди. Ушбу фикрга, албатта, масиҳий биродарлар қўшила олмаймиз. Чунки юқоридаги фикрдаги инсонлар, албатта, Муқаддас каломдан хатолар топишга уринаётгани маълум. Нима учун шу пайтгача ҳеч ким каломдан ва Худованднинг қилган ишларидан ҳеч қандай хатолар топа олишмаяпти? Тўғри, нималарнидир топиб исботламоқчи бўлишмоқда, лекин ҳеч ким бунга эътибор қилмаяпти.

Агар уларнинг айтган фикрлари тўғри бўлганида, катта шов-шувга айланиб кетиларди. Муқаддас каломдаги фикрлар билан дунёвий фикрлар ҳеч қачон бир- бирига тўғри келмаган. Худованд ҳар куни ниманидир яратганидан кейин, шу кунни эрта ва кеч билан ажратиб қўйган. Биз ушбу вақтни сутка деб айтамиз. Азиз биродарлар, Худованд олти кун давомида бутун борлиқни ярата олишига шахсан менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. У Ўзининг буюклигини одамларга кўрсата олди. Лекин кўпчилик одамлар ушбу ҳақиқатни инкор этишмоқда.

Ўйлайманки, одамларнинг бундай ҳатти-ҳаракатидан ҳеч ким хафа бўлмайди. Чунки инсон шундай зотки, қачонки ўз кўзи билан кўрсагина шу нарсага ишонч ҳосил қилади. Лекин минг афсуслар билан айтамиз, Худованд инсонлар учун зарур бўлган барча нарсаларни яратиб бўлди. Эсингизда бўлса, Раббимиз Исо Масиҳдан ҳам мўъжиза кўрсатишини одамлар таълаб қилган эдилар. Энди азизлар, эшиттиришимизнинг бошида берилган саволга жавоб беришга ҳаракат қилсак. Шу олти кун оддий кунлардан эди. Шу олти кун бизнинг яшаб турган кунларимиздан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмасди.

Худованд қандай яратган бўлса, барчаси шундайлигича ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Инсонлар доимо кимнингдир қилган яхши ишлари ҳақида ҳам ёки аксинча, салбий ишлари ҳақида ҳам гапириб келишган. Ажабмас, вақт-соат келиб Худованднинг ишлари барчага аён бўлса. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, оилангизга тинчлик ва мустаҳкам имон тилаб қоламан. Шу билан бирга, азизлар, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com азизлар, мактубларингизни кутиб қоламиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top