3:23

Худонинг сўзи 99

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, кучли имон бор жойда доимо қайғу алам ҳам мавжуддир. Албатта, доимо кучли имонда яшаш анча мушкул. Ҳар бир инсоннинг имони доимо қимирлаб туради. Баъзи пайтларда биз шундай кучли имонга тўлиб тошамизки, гўё энди ҳеч ким бизни ушбу танлаган йўлимиздан қайтара олмайди. Шунга қарамай, яна баъзи пайтларда биз учун белгилаб берилган доиранинг энг четига бориб қоламиз.

Гўёки яна бир қадам ташласак бўлди, барчаси салбий томонга ўзгариб кетади. Шундай пайтларда, албатта, кўпчилигимиз тушкунликка тушуб қоламиз. Бундай воқеаларнинг содир бўлишига, албатта, ҳаётимизда бўлиб турадиган қийинчиликлар ва муаммолар сабабчи бўлади. Қалбимиздаги иккиланиш бизларни айнан шундай аҳволга солиб қўяди. Азизлар, камдан-кам масиҳий биродарлар тинчгина яшай оладилар. Доимо ҳар бир инсонда қандайдир тушкунликлар содир бўлиб туриши аниқ. Ҳаттоки ҳаворий Павлус ҳам айрим муаммолардан азоб чеккан эди. Масалан, 2 Коринфияликларга мактубининг 4 боби 8 оятдан 10 оятгача бўлган жойларида ҳаворий Павлус шуларни ёзган эди:

“Биз ҳар томонлама жабрланамиз, лекин эзилмаймиз. Мушкул аҳволда қолдик, аммо умидимизни йўқотмаймиз. Қувғинга учраймиз, лекин иложсиз эмасмиз. Ерга қулаймиз, аммо яксон бўлмаймиз. Исонинг ҳаёти баданимизда намоён бўлиб турсин деб, Унинг ўлимини доим баданимизда олиб юрибмиз”. Ушбу оятдан билишимиз мумкинки, ҳар бир масиҳийнинг ҳаётида қийинчиликлар бўлиши шак-шубҳасиз. Бундан ташқари, яна асосий муаммолар ҳам борки, баъзида ушбу муаммолар ўзининг энг юқори нуқтасигача етиб чиқади. Ушбу асосий қийинчиликлар шулардан иборат бўлиши мумкин.

Оилада маблағнинг етишмаслиги, ота-она ва яқинларимиз томонидан бўладиган қаршиликлар ва уларнинг бизни имондан қайтариш учун олдимизга қўядиган шартлари, ишхонамиздан ёки ўқув масканларидан имонимиз туфайли ҳайдалишимиз, хуллас, бундай рўйхатни соатлаб келтиришимиз мумкин. Шундай пайтларда яқинларимиздан кимдир оламдан ўтиб қолса ёки ўзимиз қандайдир касалликка дучор бўлиб қолсак борми?! Бизга қаршилик қилаётганларнинг ғурури икки ҳисса ошиб кетади. Азиз биродарлар, мана шунга ўхшаш қаршиликлар кўпчилигимизни имонимизни синалишига ҳам имкон яратади. Нима содир бўлса ҳам, имонда мустаҳкам қолишга ҳаракат қилайлик.

Ахир Муқаддас каломда айтилишича, охиригача чидаганлар қутилади. Раббимизнинг чеккан азоблари олдида биз кўраётган қийинчиликлар ҳеч гап эмас. Худовандга умид қилайлик У барча муаммоларимизни ҳал қила олади. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинг, азиз радио тингловчи биродар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top