3:14

Буюк Худованд

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, сиз билан соғ-омонликда учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга шукроналар бўлсин. Ҳурматли радио тингловчилар, бугунги эшиттиришимиз орқали Исо Масиҳни ҳали ўз юракларига Нажоткорим деб, қабул қилмаган дўстларимиз учун айрим ҳақиқатларни айтиб ўтмоқчи эдим. Худованд Ким Ўзи? Кўпчилик ўйлайдики, Худо бу фақатгина инсонларни жазолайдиган зот деб. Йўқ, азиз дўстлар, Худованд, аксинча, барча инсонларни севадиган ва уларга, албатта, нажот беришни истайдиган зотдир. Худованднинг биринчи истаги — барча одамлар ўзларидаги гуноҳларидан воз кечиб, Худованд олдида тавба қилсинлар.

Нима учун инсон айнан Худованднинг олдида ўз гуноҳлари учун тавба қилиши керак? — деган савол пайдо бўлади. Чунки Худованд барчамизни яратган, У бутун борлиқни яратган. Ҳамма нарсанинг хўжайини Удир. Инсонларнинг жаннатга бориши ёки бормаслиги фақатгина Худовандга боғлиқдир. Айтайлик, олтин — металлар ичида энг тоза металл ҳисобланади. Унда ҳеч қандай гард йўқ. Худованд ҳам шунингдек Муқаддасдир. У гуноҳни ёмон кўради. Шунинг учун ҳам У барча инсонлардаги гуноҳни кечиришни истайди. Азиз биродар, одам жаннатга бориши учун савоб ишлар қилишнинг ўзи етарли эмас. Ҳа, тўғри, бир-биримиз учун яхшилик қилишимиз ва савоб ишлар қилишимиз керак, ҳатто шарт деб биламан.

Лекин бундай йўл билан нажотга эришиб бўлмайди. Нажот олиш учун фақатгина Раббимиз Исо Масиҳнинг олдида барча гуноҳлар учун тавба қилган одамларгина абадий ҳаёт китобига ўз номларини ёздириш имкониятига эга бўлади. Ҳурматли дўстлар, агар орангизда кимдир бугун тавба қилиб, барча гуноҳлари учун Худодан кечирим олишни истаса, марҳамат, қилиб мени ортимдан ушбу тавба ибодатини қайтариши мумкин: “Азиз Худованд, мен гуноҳкорман. Мени гуноҳларимни кечиргин. Мени тоза қилиб ювгин. Раббимиз Исо Масиҳ, Сени хочдаги ўлиминг мени нажот олишим учун тўккан қонинг муқаддасдир.

Мени юрагимга киргин, ҳаётимни ўзгартиргин. Ўзимни ва ҳаётимни Сени қўлларинга топшираман. Раббимиз Исо Масиҳ номи билан. Омин.” Азизлар, ушбу ибодатни қайтарган бўлсангиз, ишонинг, Исо Масиҳ сизни юрагингизда Ўз ишини бошлади. Ишонинг, У сиздаги барча гуноҳларингизни кечириб, ҳаётингизга тинчлик ва барака олиб келади. Муқаддас Китоб Инжилни ўқиб, ундаги сўзларни, оятларни тушунишга ҳаракат қилинг. Ўқишдан аввал Худодан ҳар бир жумлани сизга очиб беришини ва тушунтириб беришини ибодат қилиб сўранг. Худованддан оилангизга тинчлик ва барака бўлсин. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан олдин сиз, азиз биродарларимизга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунимизча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top