MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари, сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали мен сизлар билан Ибтидо китоби ва унинг тарихи ҳақида суҳбатлашмоқчи эдим. “Ибтидо” сўзининг грекча аниқ маъносига қирайдиган бўлсак, “туғилиш” ёки “бошланиш” деган маънони билдирар. Муқаддас Китобимизнинг биринчи бетини очганимизда кўзимиз, албатта, Ибтидо китобига тушади.

Бунинг сабаби, китобни грекча номи “Бошланиш” деб айтганимиз эмас. Балки бошқа сабабларга кўра китоб шундай жойлаштирилган. Сабаблардан бири, Ибтидо китоби орқали биз бутун дунёни яратилиши ҳақида ўқишимиз мумкин. Ибтидо китобида биз биринчи одамнинг яратилиши ва унинг оиласи ҳамда Адан боғи ва у ерда содир этилган биринчи гуноҳ ҳақида ўқишимиз мумкин. Бундан ташқари Ибтидо китобида биринчи одамларнинг гуноҳ содир этгунига қадар Худованд билан қандай қилиб алоқа қилганликларини ҳам ўқишимиз мумкин.Ундан ташқари Одам ва Ҳавонинг биринчи болалари гуноҳ туфайли қандай қилиб бир-бирини ўлдиргани ҳам айнан шу Ибтидо китобида ёзиб қўйилган.

Тилларнинг турли тилга бўлиниб кетиши ҳам Ибтидо китобида ёзилган. Ибтидо китобидан биз одамларнинг Худога қулоқ солишини ва унга буйсуниши кераклигини билиб оламиз. Ҳатто азалдаги Иброний халқларини кимлигини ва қандай аҳволда бўлганликларини ҳам Ибтидо китобидан ўқиб ўрганамиз. Албатта, кимда-ким Худога қарши бош кўтарса ва гуноҳ содир этса, Худо гуноҳни қандай жазолаганини Ибтидо китобига қараганимизда аниқ кўришимиз мумкин. Муқаддас китобдаги ва Ибтидо китобидаги барча ёзувлар мутлоқ ҳақиқатдир.

Мусо пайғамбар ёзиб қолдирган китоблари ҳам айни ҳақиқатлардир. Ибтидо китобини икки қисмга бўлишимиз мумкин. Масалан, 1 бобдан то 11 бобгача бўлган жойларда дунёнинг яратилиши, гуноҳнинг содир этилиши, дунёни сув босиб кетишини ва буюк Бобил минораси ҳақида гап кетса, 12 бобдан то 50 бобгача бўлган жойларда эса буюк инсонлар: Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ҳамда Юсуф билан бўлган воқеаларни ўқиб ўрганишимиз мумкин. Бу инсонларнинг ҳаётлари ҳақида Ибтидо китоби ажойиб воқеаларни намоён этади.

Азиз биродарлар, Ибтидо китоби ҳақида яна кўплаб воқеаларни ёритишимиз мумкин эди, лекин вақт — олий ҳакам, ўйлайманки, агар сиз баъзи китоблар ҳақида маълумот олишни истасангиз, албатта, бизнинг dilkash@najot.com электрон почтамизга мактуб йўлланг. Албатта, барча саволларингизга тўлиқ жавоб оласиз, деб умид қиламан. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга соғлик-омонлик тилаб қоламан. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top