3:04

Уй гуруҳлари 057

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли тингловчилар, Худованд бизга яна радио тўлқинларимиз орқали учрашишга имконият бергани учун Унга раҳмат айтамиз. Ҳурматли биродарлар, ҳозирги кунда уй жамоатларидаги кичик гуруҳларнинг долзарб муаммоси бу -болаларнинг жамоатлардаги иштирокидир. Эшиттиришимиз бошида сиз азиз биродарларга бир савол билан мурожаат этмоқчиман. Қандай қилиб кичик уй гуруҳи жамоатлари болаларни ҳам йиғилишларда иштирокини таъминлаш мумкин? Умуман бунинг имкони борми? Албатта, имкони бор дея, ушбу саволимизга ўзимиз жавоб бериб ўтмоқчимиз.

Азиз биродарлар, гуруҳдаги хизматчилар ва чўпонлар, болалар ҳам Худога тегишли бўлган имонли инсонлар эканлигини асло ёдимиздан чиқармайлик! Катталарнинг ҳафтада бир марта учрашиб Худовандни улуғлаши қанчалик муҳим бўлса, болалар ҳам шунчалик муҳимдир. Болалар жамоатларда иштирок этиб, Худонинг каломидан сўзлар эшитиши учун ва руҳан етук имонли бўлиб ўсишлари учун, биринчи навбатда гуруҳимизда мана шу ажойиб, шу билан бирга маъсулиятли хизматни олиб борадиган биродарни тайёрлашимиз керак. Албатта, бу ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун биродарлар кўп ибодат қилишлари, керак бўлса рўза тутиб Худодан шу биродарни кўрсатишини сўрашимиз керак. Болаларимизни жамоатга етаклаш, Худонинг олдига олиб келиш — ҳар биримиз учун катта аҳамиятга эга бўлиши лозим.

Чунки ёш болалар бу — жамоатнинг келажаги. Болалар имонда қанчалик кучли бўлсалар, жамоатнинг келажаги шучалик мустаҳкам бўлиб бораверади. Азиз радио тингловчи биродар, ота-оналар, агар Эски Аҳд китобини ўқиб кўрсак, болаларимизга кечаси ҳам, кўндузи ҳам, кўча-куйда бўлганимизда ҳам тинимсиз Худонинг сўзларни гапиришимиз уқтириб ўтилган. Ҳар бир гапимиздан ва юриш- туришимиздан болаларимиз бизда Худонинг севгисини кўриши ва ўз юракларига сингдириши лозим. Демак ҳар бир ота-она ўз уйларида болаларига Худо ҳақида ўргатадилар, деб ишонсак бўлади.

Сабаби, Каломда шундай деб ҳар бир ота-онага айтиб ўтилган. Азиз биродарлар, болаларни кичик уй гуруҳларига олиб келишнинг имкони бўлмаса, уларни алоҳида ва ҳафтани бошқа кунида йиғиб, улар билан учрашиб туришимиз керак бўлади. Азиз биродарлар, агар сизнинг жамоатингизда болалар хизмати бўлмаса ва айнан сиз ушбу хизматни бошлашни истасангиз, бизга мурожаат қилишингиз мумкин. Албатта, сизларга керакли бўлган барча муҳтожликларни қондиришга ҳаракат қиламиз. Ҳатто болалар хизматини олиб боришни истаган биродарларни ўргатишимиз ҳам мумкин.

Биз билан боғланиш учун бизнинг электрон почтамизга мактуб йўлланг. Манзилимиз: dilkash@najot.com Бундан ташқари, бизнинг сайтимизда ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни якунлар эканман, ҳар бирингизга тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламан. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top