3:18

Денгиз бўйидаги янгиланиш 01 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Энг ноҳақ бўлган дўст биринчи бўлиб гап бошлади. Сен ва мен, ёшлигимиздан энг чин дўст бўлган эдик. Орамиздаги фарқни орқамизда қолдирсак бўлмайдими? Кир бўлган оқ кийим қуёш нурлари остида оқарганига ўхшаб, ҳақиқий дўстлик ҳам кун ёруғлиги остида яшайди. Сафаримиз шармандалик билан якунланса, уйга олиб борувчи йўлни топиш мушкул бўлади. Бутрус қайтиш йўлини қийин эканини топди, лекин Худонинг инояти унга йўлни кўрсатди. Уйига қайтиб келгач, энди у бошқаларга ҳам далда бериши мумкин эди. Эрта тонгнинг ёруғлиги сув устида чарақлади.

Бутрус ва унинг дўстлари кечаси билан балиқ овлай олмай, бекор кетган тундан чарчаб кўлнинг ёнида ўтиришар эди. Шунда бир киши келиб, ”Дўстлар, балиқ овлай олмадингизми?” деб сўраб қолди. Улар, ”Йўқ” деб жавоб бердилар. Нотаниш одам уларга, ”Тўрларингизни қайиқнинг ўнг томонига ташланг, шунда балиқ ушлай оласиз” деб жавоб қайтарди. Бутрусга илгари ҳам, ҳеч нарса овлай олмаганидан кейин, тўрни сувга ташлашни айтишган эди. Хўш, бу вазиятда ҳам, улар нотаниш одамнинг илтимосига кўра, тўрни сувга ташлашди. Балиқнинг кўплигидан тўрларини ҳатто қайиқга олиш қийин эди. Улар жуда ҳайрон бўлишди. Юҳанно қирғоқда турган одамга назар ташлади. У нотаниш одам эмас эди. У, ”У Раббимиз-ку” деб ҳайрон бўлди. Бутрус бу сўзларни эшитиб сувга ўзини ташлаб қирғоққа қараб сузди.

Қолган шогирдлари қайиқларида болиққа тўла тўрларини судираб қирғоққа сузиб боришди. Улар қирғоқдан узоқда эмас эдилар. Улар қирғоққа сузиб келганида, у ерда ёнаётган олов ва у ердаги пишаятган балиқни ва нонни кўришди. Исо уларга, ”Ушлаган балиғингиздан озгинасини олиб келинг” деб мурожаат қилди. Бутрус ўша заҳотиёқ, қайиққа чиқиб тўрни тортиб олишга харакат қилди, тўр жуда оғир эди, чунки у ердаги балиқ бутун тўрни тўлдирган эди. Исо уларга, ”Келинг, нонушта қилиб олинг” деди. У нонни ушатди ва балиқни ҳам бўлиб берди. Нонушта қилишни тугатиб, Исо билан Бутрус биргалашиб қирғоқ бўйида сайир қилишди. Шунда Раббимиз ундан, ”Сен мени қолган нарсалардан ҳам кўп севасанми?” деб сўради. Бутрус ундан олдин ўз Раббисидан уч карра юз ўгирган эди. У уч маротаба йўлини йўқотган эди. Бутрус жавобан, “Ҳа Раббим, Сени севишимни биласан” деб айтди. Исога унга жавобан, “Подаларимга ғамхўрлик қил” деб айтди.

Азизлар, менга ажратилган вақтнинг чегараланганлиги учун ҳикояни шу ерда тўхтатаман. Раббимиз ва Бутруснинг олиб борган суҳбатини келаси сафар давом этамиз. Азизлар, бордию хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Ундан ташқари, сайтнинг онлайн кутубхонаси деб номланган бўлимида кўпгина қизиқарли ва фойдали хикояларни кўчириб олиб имкониятига эгасиз. Сайтнинг форуми ҳам сизнинг ҳизматингизда. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top