Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса ўтган сафар Раббимиз Исо Масиҳнинг шогирди Бутрус билан денгиз бўйидаги сухбати ҳақида гапирган эдик. Келинг, кейин нималар бўлганини кўриб чиқамиз.
Исо уларга, ”Ушлаган балиғингиздан озгинасини олиб келинг” деб мурожаат қилди. Бутрус ўша заҳотиёқ, қайиққа чиқиб тўрни тортиб олишга харакат қилди, тўр жуда оғир эди, чунки у ердаги балиқ бутун тўрни тўлдирган эди. Исо уларга, ”Келинг, нонушта қилиб олинг” деди. У нонни ушатди ва балиқни ҳам бўлиб берди. Нонушта қилишни тугатиб, Исо билан Бутрус биргалашиб қирғоқ бўйида сайир қилишди. Шунда Раббимиз ундан, ”Сен мени қолган нарсалардан ҳам кўп севасанми?” деб сўради. Бутрус ундан олдин ўз Раббисидан уч карра юз ўгирган эди. У уч маротаба йўлини йўқотган эди. Бутрус жавобан, “Ҳа Раббим, Сени севишимни биласан” деб айтди. Исога унга жавобан, “Подаларимга ғамхўрлик қил” деб айтди.
Шунда ҳазрати Исо Бутрусдан яна бир бор, ”Бутрус, мени чиндан ҳам севасанми?” деб сўради. Бутрус уч маротаба Ундан юз ўгирган эди, у уч маротаба йўлдан қойиган эди. Бутрус жавобан, ”Ҳа Раббим, севишимни биласан” деб жавоб берди.
Шунда ҳазрати Исо унга “Қўйларимни боқ” деб айтди. Шундан кейин, ҳазрати Исо учинчи маротаба Бутрусдан, “Мени севасанми?” деб сўради. Бутрус яна жавобан, ”Ҳа Раббим, севишимни биласан. Сен ҳамма нарсани билувчисан” деди. Шунда ҳазрати Исо жавобан, “Қўйларимни боқ” деди. Бутрус бир пайтлар ҳазрати Исодан уч маротаба юз ўгирган эди. У уч маротаба йўлидан қоиган эди. Энди у уч маротаба севгисини ошкор қилди. Бутрус уйига қайтиш йўлини топди. Ҳазрати Исо давом этиб, “Сизга чинини айтайин, ёшлигингизда сиз кийиниб истаган жойингизга борар эдингиз, лекин қариганингизда эса бошқача. Сиз қўлингизни чўзасиз, ва сизни кийинтириб сизни истамаган жойга олиб боришади”. Ҳазрати Исо бу сўзларни айтиб, Бутрус ўзининг ўлими орқали Худога шухрат келтиришини назарда тутган эди. У уч маротаба Раббисидан юз ўгирди, энди эса у ҳеч қачон ундай қилмайди.
Шу кундан бошлаб, у Ўз Раббисининг номини улуғлайди, ва бундай содиқлик унга қимматга тушади. Чунки Бутрус, севикли Раббиси учун жонини ҳам фидо қилади. Шунда Исо унга, ”Орқамдан юр!” деди. Раббимиз Бутрусни биринчи маротаба чақирганида у тирикчилигидан айрилган эди. Лекин иккинчи маротаба чақирилганида эса, Бутрус ўз жонини фидо қилди. Азизлар, бу бор гап. Севикли Раббимиз ҳам бизлар учун ўз жонини фидо қилди. Шу йўсин У бизни Худо билан яраштирди. Биз шу орқали нажот топдик. Азизлар, бордию хикояларни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Сиз у ердан кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикояларни кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Барча фикр-мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Келаси сафар эфир орқали учрашгунча ҳайир, омон бўлинг.