3:08

Қандай қилиб хотирани мустаҳкамлаш мумкин?

MP3

Ассалому алайкум қадрдон аёллар. Биз аёллар кўпинча хотирамиз сусайганидан нолиймиз. Бунинг сабабини фарзандларимизни дунёга келтирганимиздан кўрамиз. Яқин атрофдан: «Мана шу фарзандимни туққанимдан кейин хотирам пасайиб қолди. Ҳеч нарса ёдимда қолмаяпти», — деган гап сўзларни эшитамиз. Бу муаммо сизда ҳам бўлса ажаб эмас. Орамизда кўпчилик ўз хотирасидан фақат ўн фоизгина фойдаланади ҳолос. Қолган тўқсон фоизи эса ишлатилмагани учун ишдан чиқади.

Бирор нарсани эслаб қолиш учун ўша нарсага диққатни жамлаб, яхшилаб ўйлаш керак. Масалан кимнингдир исмини эслаб қолмоқчисиз, бу исмни эшитганингизда унга диққат қилиб, ичингизда шу исмни такрорланг ва бу исм ҳақида ўйланг. Бу нарса сизнинг хотирангизни яхшилаш билан бирга кейинчалик ўша одамни учратганингизда исмини тополмай ҳижолат бўлишдан ҳам қутқариб қолади.

Агар бирор киши сизнинг исмингизни эслай олмаса, ўзингизни у учун муҳим эмасдай ҳис қиласиз. Улар ҳам ўшандай ҳисни туйишади. Келинг ўз ҳаётимдан бир мисол келтирай. Яқинда севимли жияним қизлик бўлди. Ўшандаёқ қизчанинг исмини сўрадим. Ҳозир билсам исмини сўрабман, эшитибман-у, у исмга эътибор қилмабман. Яқинда унга қўнғироқ қилиш асносида қизининг исмини яна қайта сўрадим. Бу нарса мени ҳижолатга қўйди, исми ёдимда қолмаган эди. У қизининг исмини айтди: «Гулираъно». Шу пайт бу исмга эътибор қаратдим. Бу исмнинг маъносини ҳаёлимда ўйлаб кўрдим. Кейин бу исм ёдимда қолди. Сиз ҳам кимнингдир исмини эшитсангиз унга эътибор қилинг.

Машхур олим Томас Эдисон киши хотирасига таълуқли шундай бир гапни айтган: «Кишининг онги кўзи кўраётган нарсаларнинг жуда кўп қисмини қабул қилмайди. Кўз кўради-ю, мияда ўрнашмайди».

Бу жуда тўғри айтилган гап. Кўпчилигимиз у ёки бу нарсани кўрамиз-у, кўзмизни буришимиз билан унутиб юборамиз. Чунки миямиз буни қабул қилмайди. Миямиз қабул қилиши учун эса кўрган нарсамизга эътибор қилишимиз керак. Масалан бир сотувчидан нарса сотиб олдингиз, олган нарсангиз сифатсиз чиқди, қайтариб олиб борай десангиз, сотувчининг юз тузилиши ёдингизда қолмаган. Бу жуда ёмон. Шундай ҳолатга тушмаслик учун кишиларга, атрофга эътибор билан назар ташлашни ўрганиш лозим. Киши диққатини бир нарсага қаратганида, кўзи кўраётган нарса мияга бориб ўрнашади. Агар сиз ўзингизни хотирангиз ёмон деб ҳисобласангиз адашасиз, сизнинг хотирангиз ёмон эмас, сизнинг эътибор қилишни билмайсиз.

Агар муҳим бир киши билан учрашсангиз, унинг исмини қайта қайта такрорланг. Иложи бўлса, исмини қайтаришини сўранг. Ҳаёлан ўша исмни ёзиб кўринг. Бу унинг исми ва фамилиясини эслаб қолишингизга ёрдам беради. Туғилган кунларни эслаб қолиш учун ҳам бирор бир санадан фойдаланинг. Масалан унинг туғилган куни 15 Сентябрда бўлса овоз чиқариб шу санани такрорланг «О, сентябрнинг қоқ ўртасида экан-да». Телефон рақамини эслаб қолиш учун ўша рақамларга мос келадиган бирор бир кунни эсланг. Масалан ўзингиз билаган машхур кишиларнинг кашфиётлари ёки шунга ўхшаш нарсалар. Хуллас бирор нарсани эслаб қолиш учун уни ичда қайтариш, ёзиб кўриш ва эътибор қилиш катта ёрдам беради. www.najot.com Бу сайт фикрларингизни бойитади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top