3:24

Исонинг номи учун азоб чекиш 01 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Кийик кетидан чопган шер, унга, ”Сенинг ҳокимининг бўлганим учун сенга буюраман, югуришни бас қил!” деди. Кийик унга жавобан, ”Сенинг нонуштанг бўлганим учун, хурматингни жойига қўйиб, йўқ дейман” деб шернинг кўзидан ғойиб бўлди. Менга шуни айтингчи, ердаги ҳокимларга ҳар дойим бўйсуниш керакми?

Шоҳлар дойим ҳақ бўладими? Одамлар орасида машҳурлик қозонган, лекин диндорлар орасида нафратга қолган Исонинг издошлари бир пайтлар Раббилари бошидан кечирган машҳурликка ва қувғинларга дуч келишган эди. Диний уламолар ҳасад қилиб ҳазрати Исога қарши эдилар. Исог бўлган нафратлари туфайли, улар Галилея денгизидан келган балиқчиларга ҳам қарши эдилар. Исонинг шогирдлари ҳеч қандай ёмон иш қилишмаган эдилар, шунинг учун, маъбадларда уларни очиқ кутиб олар эдилар. Ҳаворийлар маъбадда йиғилишиб, у ердагиларга, ҳазрати Исонинг ким бўлганлиги ва ҳочда қандай иш қилганига асосланган ҳақиқатларни ўргатар эдилар. Ундан ташқари, Раббилари Исо Масиҳнинг шифо бериш қобилияти уларга ҳам ўтган эди. Юҳанно ва Бутрус маъбадда, бир одамга Исо Масиҳ номи ила шифо беришганида ҳеч қандай қаршиликка дуч келишмади.

Лекин бошлиқлар келиб, уларга Исо номини айтишмасликни буюрдилар. Шунда Бутрус уларга, ”Худонинг кўз ўнгида сизларга қулоқ солиш тўғрими ёки Худога қулоқ солишми. Буни сиз билишингиз керак. Бу бизнинг қўлимиздан келмайди, биз фақат кўрганимиз ва эшитганимиз ҳақида гапирамиз” деб жавоб берди. Шу йўсин улар, ҳазрати Исонинг номини очиқчасига улуғлашни ва гапиришни давом этдилар. Ушбу ном туфайли, кўплар шифо топар эди. Шифо олувчиларнинг сони шу қадар кўп эдики, ҳатто Бутруснинг сояси тегиб шифо топиш деб йўлга ётиб олишар эдилар. Бу эса одамлар орасида Худо номини улуғлашга ва катта хурсандчиликка олиб келди. Кўпдан кўп янги одамлар Исонинг жамоатига қўшилишар эди. Бири барокат олар, иккинчиси эса шифо топар эди. Кўпчиликнинг қалблари ўзгарган эди.

Шогирдларнинг қулоқ солмаганликлари учун, диний бошлиқлар Бутрусни ва бошқа ҳавоирийларни қамаб қўйишди. Агар улар ўзлари жим бўлмасалар, қамоқҳонанинг қафаслари уларни жим қилиши мумкин эди. Лекин шунда ҳам, Худонинг фариштаси кечаси келиб уларни қамоқҳонадан бўшатиб юборди. Фаришта уларга, ”Боринглар, маъбадларда туриб Янги Ҳаёт ҳақидаги ҳушҳабарни одамларга айтинглар” деди. Улар фаришта айтганидек қилишди. Азизлар, кўриб турганингиздек, ҳаётини Раббимиз Исо Масиҳга топширган барча Унинг номи ҳақида гапиришдан тўхтай олмайди. Чунки Раббимиз Тирик Зотдир. У ўлмаган, У тирик ва Муқаддас Руҳ орқали бизларда ишламоқда. Бордию ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Ҳайир азизлар, Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top