3:27

Сеҳргар Симон

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз фолбинлар, йўйувчилар, руҳлар билан алоқа ўрнатадиганлар ҳақида эшитгансиз, тўғрими? Ҳатто орангизда баъзиларимиз бундайларга бир пайтлар ишонган ёки ҳозир ҳам ишонади. Атрофимизда жуда кўпчилик ҳақиқий Худога топинмай, бошқа нарсалардан нажот кутишади. Масалан, фолбинлардан. Улар бирор бир муаммога дуч келганларида унга осон ечим топиш учун фолбинга, азайимхонга борадилар. Бундай пайтда Худовандга мурожаат қилиш ҳаёлларига ҳам келмайдилар. Ëки бўлмаса, уларнинг олдига бориш билан Худога топинаяпман, улар ҳам Худонинг одами, деб ўйлайдилар ва қаттиқ янглишадилар. Улар Худонинг одами эмас. Улар фақат халқни Худодан чалғитадиган кишилар ҳолос. Худо номи билан Худога зид ишларни қиладилар.

Narrator 2 Оддий, Худони яхши билмайдиган инсон эса уларга ишонишда давом этади. Бу жуда ҳам ачинарли. Бундайларга Худованд ҳақида тушунтириш жуда мушкул. Ҳаворийлар даврида юқорида айтганимиз, азайимхонлар, сеҳргарлар, фолбинлар кўп эди. Улардан бири сеҳргарлик қиладиган Симон эди. Калом у ҳақида шундай дейди: «Самария шаҳрида сеҳргарлик қилган, ўзини буюк кўрсатиб, шаҳар аҳолисини ҳайратда қолдириб келаётган Симон исмли бир киши бор эди. Каттаю кичик ҳамма унга қулоқ осиб: «Бу Худонинг буюк қудрати»-деб айтар эди. Симон ҳаммани ҳайратда қолдиришни, ўз ортидан эргаштиришни ёқтирарди. У ўзига шуҳрат излайдиган ва буни сеҳргарлик билан амалга оширадиган оддий одамлардан бири эди.

Narrator 1 Бироқ ҳаворийлар Исо Масиҳ ҳақидаги хушҳабарни келтиришгач, одамлар ҳақиқий Худованд ва нажот ҳақида билиб олишди. Нажоткор Исо Масиҳга ишонаётган одамларнинг сувга чўмиб Муқаддас Руҳни олаётганини эшитган Симон ҳаворийларнинг олдига пул билан келди: «Менга ҳам бу қудратни беринглар, токи, кимнинг бошига қўлларимни қўйсам, Муқаддас Руҳни қабул қиладиган бўлсин». У яна ўзига шараф излаётган, ўз қудратини оширишни ўйлаётган эди. Бунинг учун катта пул тўлашга ҳам тайёр эди. У Худованднинг хушҳабарини ҳали тушуниб етмаган киши эди. Ҳаворийлар эса унга:«Кумушинг сен билан бирга ҳалок бўлсин. Сен Худонинг ҳадясини пул билан олиш мумкин деб ҳаёл қилдинг. …Бу ишда сенинг на ҳиссанг бор ва қисматинг бор, чунки Худо олдида юрагинг тўғри эмас.»

Narrator 2 Чиндан ҳам Худо олдида унинг юраги тўғри эмасди. У фақат яна аввалги шуҳратини қайтариб олмоқчи, қудратини кўпайтирмоқчи эди ҳолос. Ҳаворийлар унга шундай маслаҳат беришди: «Энди бу ёмонлигингдан тавба қилиб Худога ёлвор, балки юрагингни ниятидан кечар. Чунки сенинг аччиқ зардага тўлган ва ёвузлик занжирига боғланганингни кўряман. – Мен учун сизлар Раббингизга ёлвориб сиғининглар, тағин айтганларингизнинг бири бошимга тушмасин!- деди.» Ҳаворийлар сеҳргар Симонга Худонинг нажот берувчи хушҳабарини айтганлари аниқ. Худованднинг инсоният учун мақсадини ҳам тушунтиришган. Бироқ Симон уни барибир тушунмади. Унинг ўзи тавба қилиши керак эди, аммо бу ишни ҳам у ҳаворийлар қилишини хоҳлади. У ҳеч нарсани тушунмаган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top