3:43

Исонинг номи учун азоб чекиш 03 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда Бутруснинг ва Исонинг қолган шогирдлари қамоққа тушганлари, у ердан чиқиб шаҳар маъбадларида нажот ҳақида таълим беришаятганини кўрган эдик. Келинг, ундан кўраси ҳикоянинг давомини тинглайлик. Ҳаворийларни йиғилиш ўртасига турғазиб қўйиб олий руҳоний уларни сўров қилишни бошлади. “Ушбу номни овоза қилмаслик буйруғини сизларга берган эдик. Етмаганига бутун Қуддусни ушбу таълимот билан тўлириб юбордингиз. Ундан ташқари бизни Исонинг тўккан қонида айиблаяпсизлар” деб мурожаат қилди.

Раббисидан бир пайтлар юз ўгирган ва жасурликка тўлган Бутрус бир ҳафта олдин Исони ҳочга миҳлаганлар ўртасида туриб шундай дейди, “Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак. Сизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони ота-боболаримизнинг Худоси тирилтириб қўйди. Исроил халқи гуноҳ қилишдан қайтиб кечирим топсин, деб Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, Сарвар ва Халоскор қилиб қўйди. Бизлар бу ишларнинг гувоҳларимиз. Шунингдек, Худога итоат қилганларга насиб бўладиган Муқаддас Руҳ ҳам гувоҳлик қилмоқда.”

Кенгаш аъзолари буни эшитгач, қаттиқ ғазабланиб ҳаворийларни ўлдиришга қасд қилдилар. Лекин фарзий мазҳабидаги бир Таврот тафсирчиси, бутун халқнинг ҳурматини қозонган Гамалиэл исмли бир киши Кенгашда ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига чиқазиб туришни буюрди. Сўнг Кенгаш аъзоларига хитоб қилди: «Эй Исроил эрлари, бу одамлардан эҳтиёт бўлинглар! Сизлар нима қилмоқчисизлар? Мана, бундан олдин ўзини бир буюк кишидек кўрсатган Февда пайдо бўлди-ку, унга эса қарийб тўрт юз киши қўшилди. У ўлдирилди, унга қўшилганларнинг ҳаммаси эса тарқаб, йўқолиб кетишди.

Ундан кейин, аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган вақтда жалилалик Яҳудо пайдо бўлиб, анча халқни орқасидан эргаштириб борди. Лекин у ҳам ҳалок бўлди ва унга эргашганларнинг барчаси тарқаб кетишди. Энди сизлар бу одамлардан қўл тортинглар, дейман, уларни қўйиб юборинглар! Чунки агар бу қилинган ташаббус, бу ҳаракат инсон иши бўлса, вайрон бўлади. Лекин агар Худодан бўлса, сизлар уни бузолмайсизлар. Яна сиз ҳам Худога қарши уруш қилганлардан бўлиб қолманглар!»

Кенгаш аъзолари Гамалиэлнинг маслаҳатига кўнишди. Ҳаворийларни чақириб, уларни калтаклашга буюришди. Сўнг Исо номидан сўзлашларини тақиқлаб, уларни қўйиб юборишди. Ҳаворийлар эса, Раббимиз Исо номи учун ҳақоратга сазовор бўлдик, деб қувониб, Кенгашдан чиқиб кетишди. Улар ҳар куни маъбадда ва хонадонларда таълим бериш, Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни ёйишдан тинмас эдилар. Худонинг инояти деб, Бутрус ва қолган шогирдлар синовдан ўтишган эди. Худонинг қудрати билан жасур бўлган шогирдлар қувғинга мубтало бўлиб Худо номини улуғлашди. Азизлар, ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Ҳайир азизлар, тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top