3:24

Буюк топшириқнинг маъноси нимада?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Содиқ Шогирд деб номланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, биз ўз шогирдларимизнинг ҳаётига таъсиримиз катта эканлигини англаб етгач, ўз ўзимиздан: “Шогирдларимда қайси бир хислатларини туғдиришга умид қиляпман?” деб сўрашимиз керак. Биз “Галатияликларга” мактубнинг 5чи боб 22чи оятда баён қилинган хислатлар билан кифояланишимиз шарт, булардан ортиққа интилмаслигимиз керак. Ушбу оятда шундай деб ёзилган: Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир. Биз шогирдларимизга мураббийлик қилар эканмиз, уларнинг ҳаётида бундай хислатлар намоён бўлишига интилишимиз керак. Ўзини Худонинг измига топшириб, руҳий ўсиб бораётган шогирлар ўзгара бошлашади ва Руҳ амри асосида умр кечиришади. Шогирдларимизнинг руҳий дунёсида кечаётган ўзгаришларга биз албатта эътибор беришимиз керак, улар билан бўлган вақтларимизда таълимотнинг назариясига берилиб кетмаслигимиз керак.

Муқаддас Китобдаги оятларни ёд олиш, у ердаги ҳиколарни ва принципларни ўрганиш жуда муҳимдир, аммо буни фақатгина билим орттириш учун қилиш нотўғри, зеро билим одамни мағрурлантириб юборади. Шунинг учун шогирдларимизнинг руҳий мевалари мураббийлик ишимизнинг самарасига бахо берадиган бир мезон бўлиши шарт. Албатта “ўргатмоқ” сўзининг маъноси жуда кўп. Лекин Исо Ўзининг Буюк Топшириғида ҳамма халқларга ўргатинглар, деганида бу сўзнинг иккита махсус жиҳатини ойдинлаштириб берган эди. Биринчидан, уларни яъни шогирдларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириш керак эди. Чўмдирилиш ёки сувда имон келтириш Масиҳ билан бирлашиш, янгиланиш ва янги оилага Масиҳнинг жамоатига аъзо бўлиш демакдир. Биз ўзимизнинг бундай ишимиз билан Худонинг Оиласига янги аъзоларни олиб кираётган бўламиз. Аммо Худо бу билан кифояланиб қолмайди.

Биз шогирдларимизни сувга чўмдирганимиздан кейин уларга Исо амр қилиб кетган ҳамма нарсага амал қилишни ўргатишимиз керак. Шуни яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, биз шогирдларимизга фақатгина таълим бермай, уларга Масиҳга итоаткор бўлишни ўргатишимиз керак. Матто китобининг 28чи боб19чи оятда Исо сўзини давом этиб, боринглар барча халқларга ўргатинглар дейди. Бу дегани фақатгина атрофимиздаги бир–иккита халққа эмас, балки ҳамма халқларга ўргатиш демакдир, ёки ҳар бир халқнинг вакилларига ўргатиш демакдир. Халқ дегани мамлакат ёки вилоят эмас, бу ҳар бир этник группадир. Мисол учун, ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар, тожиклар. Барча халқларни ўргатиш Исонинг иродасидир. Худонинг бу дунё учун тузган режасини юртимиз билан чегаралаб бўлмайди, у бутун дунё учундир. Худонинг ушбу режаси бутун дунёга тегишлидир, буни ҳар доим назарда тутишимиз керак. Азизлар, афсус менга ажратилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Ушбу хикоянинг электрон шаклини www.najot.com сайтининг кутубхона бўлимидан кўчириб олсангиз бўлади. Бордию бизлар билан боғланиш истагида бўлсангиз ёки ўз фикр мулоҳазаларингизни билдириш истагида бўлсангиз dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top