3:20

Павлусга қарши хужум

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, имонда яшар экансиз демак сиз Худо берган янги ҳаётга, саргузашталарга тўла ҳаётга эгасиз. Бу тўғри, Худо билан яшаш жуда қизиқдир. Худо ҳаётни маънога тўлдиради. Биласизми нимага? Чунки биз Унга тегишлимиз. Худо бизни Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилди. Биз энди бу дунёга эмас, аксинча, Унинг бенуқсон шоҳлигига тегишлимиз. Шунинг учун ҳам, дунё биздан нафратланади. Биздаги ҳақиқатни рад этади. Етмаганига бизга қарши чиқиб азоб-укубатларга ва қувғинларга йўлиқтиради. Нима бўлса ҳам, бизни ўзига қайтариб олишга жон куйдиради. Бунга мисоллар бир талай. Узоққа бормай, Раббимизни ҳам қувғин қилганларини, Унга хужумлар қилганларини Каломда кўришимиз мумкин. Нафақат Раббимизга, баълки, барча Унинг исмига имон келтирганларга хужум бўлганини кўрамиз. Масалан, Хаворийлар китобидаги 21чи бобдаги Павлусга бўлган хужумни кўрсак.

Бутун шаҳар ҳаракатга келиб, халқ жўшиб кетди. Павлусни тутиб, маъбаддан ташқарига судраб боришди. Ўша заҳотиёқ эшиклар бекитилди. Улар Павлусни ўлдиришмоқчи эди. Шу пайт бутун Қуддус қўзғолон кўтарибди, деган хабар Рим қўшини мингбошисининг қулоғига етиб борди. У дарҳол аскарларни ва юзбошиларни олиб, уларнинг устига ҳужум бошлади. Оломон мингбоши билан аскарларни кўргач, Павлусни уришдан тўхтади. Мингбоши дарров яқинлашди-да, Павлусни тутиб, иккита занжир билан кишанлаб қўйишни буюрди.– Бу ким ва нима қилибди? – деб сўради. Оломон орасида бири бу деб қичқирса, бошқаси у деб бақирарди. Олағовур бўлганидан мингбоши ҳақиқатни билолмай, Павлусни қалъага олиб боришни буюрди. Павлус зинапояга етганида, оломоннинг зўр сиқуви туфайли аскарлар уни кўтариб боришди. Чунки халойиқнинг кўпчилиги унинг орқасидан эргашиб бориб: «Унга ўлим!» – деб бақирарди. (Хаворий 21:30-36)

Азизлар, бордию сизга ҳам шунга ўҳшаш қийинчиликлар келса, ҳеч тушкунликка тушманг. Келинг, бугунги ибодатни айнан шу мавзуга бағишлаймиз. Осмондаги Отажон, Сенинг бағрингда яшаш ажойибдир. Бизга нажот бериб, Ўз фарзандинг қилганинг учун рахмат. Биз ушбу дунёдан юз ўгириб Сен томон юзимизни ўгирганимиз учун дунё биздан нафратланди. Чунки Сен бизни ушбу гуноҳли дунёдан тортиб олдинг. Худойим, энди дунё бизга хужум қилмоқда, бизга қувғинлар жўнатмоқда, ҳар хил йўллар билан бизни Сен муқаддасдан ажратишга жон куйдирмоқда. Худойим, бизни имонда мустаҳкам қил. Дунёнинг ҳеч бир хийласи бизни Сендан узоқлаштиролмасин. Барча умидимиз фақат Сенга қаратилган бўлсин. Яна Масиҳнинг қилгани қурбони ва тирилиши беҳуда бўлмасин!

Бизни шу қадар Каломинг ва Руҳинг билан тўлдиргинки, қийинчиликлар келганида уларни хурсандчилик билан қабул қилайлик. Масиҳнинг азобларига шерик бўлишни бизга ўргат. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top