3:22

Самимий сажда юракдан оқиб чиқади

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Аксарият кишилар, саждани диний маросим, деб биладилар, бу эса Каломдаги сажда ғоясидан жуда йироқда. Ҳар сафар, Каломда сажда тилга олинганида, Худо билан шахсий муносабатлар, У билан руҳий яқинлик, Унга кучли садоқат ҳисси, Унинг қаршисида севги ва самимийликдаги бош эгиш назарда тутилади. Ҳаққоний сажда – Худонинг олови ёниб турганида, нимадир ичимизда қайнаши, Унга бўлган севгимиз атрофдаги ҳамма нарсага қўйилиши, У билан чексиз иштиёқ ва хурсандчиликда муносабатлар қуришимиз ҳисобланади.

У айнан шундай саждакорларни излаяпти, Унга айнан шундай сажда маъқул: «Аммо шундай кунлар келадики, аллақачон келди ҳам, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар, чунки Ота Ўзига шундай сажда қилувчиларни изламоқда» (Юҳанно 4:23).

Худованд ҳақиқий саждакорларни излашга мажбурлиги, мени доимо ўкситган. Мени фикримча, бундай одамлар сон-саноқсиз бўлиши ва биз Худованд излаётган саждакор бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Уни, қўрққанидан сажда қиладиган, қарздорлик ҳиссидан диний маросимни амалга оширадиган кишилар қизиқтирмайди. У, Уни севгани учун сажда қиладиганларни излайди.

Баундс «дин ҳамма нарсага дахлдор бўлиши мумкин, бироқ фақат юрагимизга эмас», деб ёзади. Бу ҳақиқат. Ҳақиқий сажда ҳам, якка-ю ягона, юрагимизга дахлдордир. Ҳамма сажда қиладиган кишилар ҳам, ҳақиқий саждакор эмас. Самимий сажда юракдан оқиб чиқади ҳамда Худога бўлган севги ва яқинликдан юзага келади.

Руҳда ва ҳақиқатда сажда қилиш – бизни белгиланган вақтда, белгиланган жойга бориб, белгиланган маракаларни ўтказишга мажбурлайдиган, ёдлаб олинган қоида ва одатлардан юқорироқ тушунча ҳисобланади. Жамоат, деб номланадиган бинога кириб, керакли пайтда тиз чўкиб, ҳамма турганида туриб, ёдлаб олинган жумлаларни қайтариш ёки Каломдан белгиланган матнларни овоз чиқариб ўқиш буларнинг ҳаммаси ҳақиқий сажданинг бир қисми бўлиши мумкин, агар у ҳам юракдан чиқаётган бўлса. Мабодо, сўзлар ёдлаб олиниб ва механик равишда такрорланса, ҳаракатлар эса одат бўйича амалга оширилса, бу расмий маросимга киради.

Худованд яхшанба кунлари жамоатда пайдо бўлиб туришимиз, у ерда бир қанча вақт ўтказиб, уйга кетишимиз ва янаги якшанбагача, У ҳақида заррача ҳам эсламай юришимизга қониқмайди. Юракларимиз Худога қаратилган бўлиши лозим, аксинча бўлса, бу ҳақиқий мақтов ва саждага кирмайди. Ҳақиқий сажда – бу қандайдир сўзларни расмий равишда айтиш эмас, балки Худога юз тутган юракнинг ҳолатидир. Ҳақиқий саждакорлар – бу юрагидаги нарсаларни намоён қиладиган кишилар ҳисобланади. Исо Масиҳ: «Эй, иккиюзламачилар! Ишаъё сизлар ҳақингизда яхши башорат қилган эди: «Бу халқ Менга оғизлари билан яқинлашади ва Мени тили билан ҳурмат қилади, лекин унинг юраги Мендан узоқдир» (Матто 15:7-9) деб айтган эди. Бизнинг саждаларимиз беҳуда эмас, зеро улар ҳар сафар тирик ва ҳақиқий бўлишини, юрагимиз унда бевосита иштирок этишини истаймиз. Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top