Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир балоғатга етган инсон турмуш қуриш ҳақида ўйлар экан, бутун умр бирга бўладиган, қийин дамларида унга мадад берадиган, ҳеч нарсага қарамай, севадиган инсон ҳақида ўйлайди. Бироқ ҳаммага ҳам бундай бахт насиб этавермайди. Атрофимизда бугун турмуш қуриб, эртага ажрашаётганлар борган сари кўпайиб бормоқда. Кўнгилсизликлар, келишмовчиликлар оила бузилишининг асосий сабабларидан биридир. Бироқ тушунмовчиликларни тўғрилаш мумкин. Бунинг учун бироз ўйлаб иш кўрилса бас. Бундай ҳолат қадимги Исроил халқининг қаҳрамони бўлган, боҳодир Шимшўн ҳаётида ҳам бўлиб ўтган. У ҳам энди турмуш қурдим деганида, бир кўнгилсизлик сабаб, ажрашиб кетди. Келинг, бу воқеа аслида қандай бўлганини Муқаддас Каломдан билиб олайлик.
Narrator 2 «Шимшўн Тимнах деган шаҳарга борди. Тимнаҳда у бир Филист қизни кўриб қолди… Шимшўн отасига: — Менга ўша қизни олиб беринг, мен уни ёқтириб қолдим, — деб туриб олди. Шимшўн ота-онаси билан Тимнахга йўл олди. Йўлда бир шер чиқиб қолиб, ўкирганча унга ташланмоқчи бўлди. Ўша заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олди. Шимшўр шерни…қўллари билан осонгина иккига бўлиб ташлади. Аммо бўлиб ўтган воқеа ҳақида ота-онасига оғиз ҳам очмади. Сўнг Шимшўн қизнинг олдига бориб, у билан гаплашди, қиз Шимшўнга ниҳоятда хуш келди. Кўп ўтмай Шимшўн қизга уйланмоқчи бўлиб, Тимнахга қайтиб борди. Йўл-йўлакай шернинг ўлигини кўриб кетай, деб ўша томон йўл солди. Қараса, шернинг мурдасида асаларининг уяси билан асал бор экан. У бир ҳовуч асал олиб йўл-йўлакай еб кетди.»
Narrator 1 Тўй пайтида Шимшўн Филистлик куёв навкарларга бир топишмоқ айтди. Агар улар топишмоқ жавобини топишса Шимшўн, тополмаса, улар Шимшўнга ўттиз сидра кийим-бош олиб беришга келишдилар. Филистлар Шимшўннинг топишмоғини эшитишга қизиқишди. Шимшўн ўша ўлган шер ҳақида топишмоқ айтди. Тўй етти кун давом этар экан, охирги муҳлат еттинчи куни эди. Филист йигитлари топишмоқни топа олмадилар. Охири еттинчи куни Шимшўннинг қайлиғига дўқ қилиб, унга бу топишмоқнинг жавобини билиб беришни буюрдилар. Хўш, Тимнахлик аёл қандай йўл тутди деб ўйлайсиз? Бугун кўп давлатларда турмуш қураётган йигит-қиз бир-бирига бир умр садоқатли бўлишга, бир-бирини севишга ва ҳар қандай ҳолатда ҳам бирга бўлишга ваъда беришади.
Narrator 2 Шарқ давлатларида бундай ваъда бермасалар ҳам, дилларида шундай ният бўлади. Қадимда ҳам шундай бўлгани аниқ. Бироқ Шимшўннинг қайлиғи Тимнаҳлик қиз ҳали тўйи тугамай туриб, Шимшўнга ҳиёнат қилди. У Шимшўнга ҳийла ишлатди: «- Сен мени ёмон кўрар экансан! – дея хархаша қилди у. – Мени заррача бўлса ҳам яхши кўрганингда эди, топишмоқнигн жавобини аллақачон айтган бўлар эдинг…келин унга хиралик қилиб йиғлайверди. Охири Шимшўннинг юрагини шундай эзиб юбордики, у тоқат қила олмай топишмоқнинг жавобини айтиб берди. Қиз жавобни дарҳол Филист йигитларига етказди» (Ҳак 15:16). Тўй кунидаёқ турмуш ўртоғига садоқатли бўлмаган қизга ким ҳам уйланарди. Шимшўн ҳам шундай қилди. У тўйини ташлаб чиқиб кетди. У қайлиғидан қаттиқ хафа бўлган эди.