3:16

Жин чалиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Яқинда бир танишимнинг тўйига қишлоққа бордик. Қишлоқ одамлари бирам кўнгилга яқин, сермулозамат ва иримчи бўлишади. Уларнинг турли хил ирим-сиримлари ҳақида эшитиб, баъзан ачинасан баъзан куласан. Улар кимнидир ёнғоқ ёки жийда тагида ухлаб қолгани учун жин чалиб кетганига, эси-кирди чиқди бўлиб, девона бўлиб қолганига ишонишади. Шаҳар одамлари бундай гапларга деярли ишонишмайди. Яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, инсонларга зиён етказадиган ёвуз руҳлар мавжуд. Бундай ёвуз руҳлар ҳақида Муқаддас Каломда ҳам ёзилган. Инсон Худони таниб билгач, Исо Масиҳни нажоткорим деб тан олгач ҳам жинга чалиниши мумкинми, деган савол туғилади. Бу саволга ҳар ким хар ҳил жавоб бериши мумкин. Аммо бугунги суҳбатимизда мана шу саволга жавобни Каломдан қидириб топамиз.

Narrator 2 Агар сиз Исо Масиҳни ўзингизнинг Ҳалоскорингиз деб билсангиз, Муқаддас Руҳ билан тўлиб-тошган бўлсангиз, ёвуз руҳлар исканжасига тушиш ҳоллари сизнинг ҳаётингиздан чекланади. Сиз Руҳдан туғилганингизда, сизнинг руҳингиз Исонинг қони билан ювилади. Шайтон сизга қўл текиза олмайди. Чунки Калом бу ҳақида шундай дейди: «Чунки ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир» (1 Юҳ. 4:4). Исо сизнинг ичингизда яшайди, шунинг учун ҳам унда ёвузлик руҳларига жой йўқ. Бироқ шайтон қалбингизга таъсир ўтказиши мумкин ва сиз тушкунлик ҳолатига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Тушкунликдан қийноқлар, руҳий хасталик, сиқилиш сезасиз ва Худо сизни буларнинг ҳаммасидан озод қилишга қодир.

Narrator 1 Ҳар бир инсонинг вужуди уч қисмдан таркиб топган: тана, қалб ва руҳдан. Тана – бу фақатгина усти қобиқдир. У руҳ билан қалб орқали алоқада бўлади. Қалб эса сизнинг онгингизни, ҳис-туйғуларингизни ва иродангизни ўз ичига олади. Шайтон сизнинг онгингиз ва ҳис-туйғуларингизни эза олиш хусусиятига эга, аммо сиз Худога яқин бўлсангиз, у сизнинг руҳингизга яқинлаша олмайди. Асосий масала сизнинг руҳий ҳаётингизга, гуноҳга ва ҳаёт тарзингизга боғлиқ. Сиз гуноҳ қилишдан қочиб, доимо Худонинг ҳузурини қидирасизми? Агар шундай бўлса, шайтон сизнинг онгингиз ва қалбингизга яқинлаша олмайди. Ëвуз руҳлар фақатгина ўзига рухсат берилган жойгагина эгалик қила оладилар. Агар ҳаёт тарзингиз, руҳий ожизлигингиз туфайли уларга қалбингиздан ва ҳаётингиздан жой берсангиз, улар бажонудил жойлашиб оладилар.

Narrator 2 Шунинг учун Худога ишонган, Масиҳни Раббим деб тан олган киши, доимо қалбини Муқаддас Руҳга тўлдириши керак. Бу нарсани киши ўзи қила олмайди. Худога яқин бўлиш, доимо Унинг овозини эшитиш, иродасини билишга ҳаракат қилиш, Каломини ўқиб, унга риоя қилиш, бизни шайтоннинг ҳийлаларидан, ёвуз руҳлар ҳужумидан ҳимоя қилади. Парвардигор бизни иблиснинг назоратидан ҳалос этади, чунки иблис назорати бизга ҳар қанақасига халақит беради, бизни боғлайди ва қийнайди.

Қадрли тингловчи, бу мавзу ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатларимизни ўтказиб юборманг. Калом бу ҳақида нима дейишини ўз қулоқларингиз билан эшитиб, қизиқарли мавзудан баҳраманд бўласиз. Яна бир-биридан қизиқарли ва ранг-баранг мавзуларни бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top