2:43

Тартибли Ҳаёт

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оила жамиятнинг кичик бир бўлаги, дейилади. Бу жуда ҳақ гап. Жамиятга диққатимизни қаратишдан олдин кичик бир оилага назар солсак. Оилада ҳар бир кишининг ўз иши, вазифаси бор. Ота бутун оилага ғамхўрлик қилиши, оиласини ҳам моддий ҳам руҳий ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб қуватлаши керак. Оилани бошқариш отанинг зиммасидаги иш. Она эса фарзандларга қараши, уларнинг тозалигига, соғлиғига, кийимларига эътибор бериши, кўпроқ вақтини фарзандлари билан ўтказиши ва тарбиялаши керак. Болалар ҳам ўз навбатида ўз зиммасидаги ишларни: ўқиш, ўрганиш, уй ишларига ёрдам беришни ўз вақтида бажариш керак.

Narrator 2 Агар шундай бўлмаса-чи?! Оилада ҳеч ким ўз ишини ўз вақтида яхши бажармаса оила қандай кўринишда бўлади?! Тартибсизлик оиланинг ҳар бир қисмини эгаллаб олади. Тартибсизлик ҳукм сурган оилада эса жанжаллар, асабийлашишлар, тушунмовчиликлар ҳукм суради.

Ўз иши ва вазифасини тартиб билан бажармайдиган кишининг Худо билан муносабатида ҳам тартиб бўлмайди. Агар руҳий ҳаёт ўз-ўзидан мавжуд бўлади, деб ўйласангиз хато қиласиз. Ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлмайди. Ҳаётингизда тартиб бўлиши учун астойдил ҳаракат қилиш керак бўлади. Руҳий ҳаётда тартиб бўлиши учун ҳам куч, вақт сарфлаш керак бўлади.

Narrator 1 Тасаввур қилинг, кимдир сиз билан суҳбатлашиш учун бир вақтни белгилади. Бироқ ўша вақт келганида қўнғироқ қилиб, «Кечирасиз айтган вақтимга боролмас эканман, кечроқ кўришсак бўладими?» — деб сўрайди. Сиз «Ҳа», — деб жавоб берасиз. Кечки пайт келгач, эса яна узр сўраб қўнғироқ қилади-да, бошқа бир вақтни тайинлайди. Сиз яна «Хўп» дейсиз. Ҳадеб учрашиш вақтини ўзгартираверадиган, айтилган пайтда келмайдиган, тайини йўқ одам билан учрашишни истайсизми? Албатта йўқ. Руҳий ҳаётда тартибнинг бўлмаслигини юқоридаги мисолга ўхшатиш мумкин. Агар руҳий ҳаётимизни тартибга қўймасак, Худо билан муносабатимиз барбод бўлади. Тартибли бўлишни ўрганинг. Тартибли бўлиш инсонлар билан муносбатда ҳам жуда қўл келади. Бундай одам билан ишлаш, муносабатда бўлиш ҳаммага ёқади.

Narrator 2 «Мен мана шундайман, чидасанг шу, чидамасанг катта кўча» — дея олмаймиз. Биз чўлу-биёбонда эмас, одамлар орасида яшаймиз. Агар ўзимизни шундай тутсак, атрофимиздаги одамларни ўзимиздан узоқлаштирган бўламиз. Оилада, ишхонада, гурухдаги муносабатларимизга зиён етказадиган салбий одатларимизни аста-секин йўқотиб бориш атрофдагилар билан муносабатларимизнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Ëмон одатларимиздан ҳам аста-секин тартиб билан ҳалос бўлишимиз керак.

Агар ҳаёт ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Бугунги суҳбатимизга тегишли фикр мулоҳазаларингизни эса бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимиз орқали ўртоқлашинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top