Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Моддий ва жисмоний ҳаётимиз яхши кечиши учун руҳий ҳаётимиз ҳам Худога маъқул келадиган тарзда бўлиши керак. Инсонда ҳамма нарса силлиқ бўладиган пайтларда Худо билан муносабат яхши бўлиб, руҳий ҳаётимизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Аммо тўсатдан негадир тушкунлик қора булут каби онгингизни чулғаб олади. Шунинг кетидан ўзингизда ишончсизлик пайдо бўлади ёки тўсатдан қандайдир одамга бўлган ғазаб сизни қамраб олади. Сизнинг ўзаро муносабатларингизга дўзахнинг бутун кучлари қарши тургандай бўлиб туюлади. Ëки қаерда озодликка эришган бўлсангиз ё шифо топган бўлсангиз, ўша жойда кўнгилсизликлар бошланади ва сизга ҳамма нарса умидсиздай бўлиб туюлади. Бунинг бари иблис ҳужумининг белгиларидир. Аммо сиз қўрқманг.
Narrator 2 Бундай ҳолат ҳамма — Худога яқин бўлишни истаганлар билан юз бериши мумкин. Шундай пайтда сиз Худо ортидан бораётганингизда ҳеч қачон ортга қайтмайман, деб ишончингизда мустаҳкам туришингиз зарур. Худо Ўз Каломида аниқ ва равшан қилиб агар бизнинг кўзларимиз Худога тикилган бўлса биз шарафдан шарафга, кучдан кучга ўсиб боришимиз ҳақида гапирган. Ҳаворий Павлус шундай дейди: «Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда» (2 Кор 3:18). Забурчи ижрочилар эса шундай куйлашган: «Улар қадам босган сари кучаявериб, Сионда Худонинг ҳузурида ҳозир бўладилар» (Заб 83:8).
Narrator 1 Баъзан ҳаётдаги кўнгилсизликларда Худони айблаб, Ундан юзингизни ўгирасиз. Йўлдан адашасиз. Аммо бутун руҳий кучингизни тўплаб Худога қаранг. Хижолат бўлманг. Худо сиз томонда. У на сизнинг севимли кишингизнинг фожеали ўлимида, на сизнинг ажрашишингизда, на эрингизнинг ичишида, на ишингиздан маҳрум бўлишингизда, на бахтсиз ходиса юз беришида, на оилангизда тинчлик йўқлигида, на касалликларда, на сизнинг ўзингизга паст баҳо беришингизда айбдор. Буларнинг барига иблис айбдордир. Фақатгина у сизнинг душманингиз, сиз унинг ёлғонига ишонишингизни хоҳлайди. Сизнинг заиф, айниқса жисмоний заиф дақиқаларингизда, у қалбингизга сизиб киради. Сиз унинг ёлғонига тезроқ ишонишингиз учун озгина ҳақиқат қўшади.
Narrator 2 Ҳаётингизда Худо ишлаганида, одатдаги ҳаёт тарзингиз асослари издан чиқади, жисмингиз жунбушга келади. Бу унчалик ёқимли эмас. Аммо сизга иблис бостириб келгандаги ҳолат ундан ҳам ёқимлироқ эмас. Чиндан ҳам нима бўлаётгани ҳақидаги ҳақиқатни сизга фақат Муқаддас Руҳ Худонинг Каломи орқали очиши мумкин. Сиз бу янгиликни Унга эътиқод қилиб билиб оласиз. Ундан: «Бу сенмисан, Раббий, ёки иблис ҳаракат қиляптими?» — деб сўранг. У сизга жавоб қилади. Ҳаётингизда бўлаётган қийинчиликлардан саросимага тушиб қолган бўлсангиз, жавоб топиш учун бизнинг www.najot.com сайтимизга мурожаат қилинг ёки бўлмаса ўз фикр-мулоҳазаларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга юборинг. Бизнинг суҳбатларимиз сизга тўғри фикр қилишга ёрдам беради.