3:12

Фарзандлар

MP3

Narrator 1 «Мана ўғиллар – Худованд берган насиба, Фарзандлар – Худованд берган мукофотдир. Ботирнинг қўлида ўқлар қандай бўлса, ёшлик чоғида кўрган ўғиллари шундайдир. Ўқдони улар билан тўлган эр бахтли! Майдонда душманлари билан даъволашса, элнинг кўзи олдида шарманда бўлмас.» (Заб 126:3-5).

Ассалому алайкум. Ота-оналик шарафли ва айни дамда машаққатли вазифадир. Бунинг қандай ширин ва машаққатли иш эканини то ота-она бўлмагунингча тушунмайсан киши. Бир пайтлар Забур китоби 126 бобни ўқиганимда, фарзандлар ҳақидаги оятни тўлиқ тушунмаган эдим. «Мана ўғиллар — Худованд берган насиба, Фарзандлар – Худованд берган мукофотдир», — деган оятни шунчаки, фарзандлар Худонинг мукофоти ва ер юзида бизга берган насибаси, деб тушунибман. Бундан хурсанд бўлибман. Албатта бу хурсанд бўладиган мукофот.

Narrator 2 Бироқ бундан кейинги мисраларни тушунмабман. «Ботирнинг қўлида ўқлар қандай бўлса, ёшлик чоғида кўрган ўғиллари шундайдир». Ўқлар билан фарзандларнинг қандай ўхшашлик томони бор экан, деб ўйлаётган бўлсангиз керак? Мен ҳам бир пайтлар шундай ўйлаб, китобни секингина ёпиб қўйган эдим. Буни кейинроқ англаб етдим, тўғрироғи Худованд менга тушунтирди. Буни тушунгач, ота-оналик қанчалик оғир ва ўта маъсулиятли иш эканини ҳис қилиб, бироз қўрқдим. Энди қўлида ёй ва ўқни тутиб турган камонбозни тасаввур қилинг. У қўлидаги ўқни қаерга йўналтирса, ўқ ўша ерга бориб санчилади. Агар камончи қўлларини тўғри ҳолатга қўйса, камон ёйини меъёрида таранг тортса ва мўлжални аниқ олса, ўқ кўзланган мўлжалга тегади ва камончига шараф олиб келади.

Narrator 1 Бундай спорт тури ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Камончилар ўқни тўғри мўлжалга йўналтириш учун тинимсиз машқ қиладилар. Биз ота-оналар ҳам худди шу камончига ўхшаймиз. Қўлимиздаги ўқ эса — фарзанд. Биз қўлимизда фарзандимизни ушлаб турибмиз, уни мўлжалга йўналтираяпмиз, юрагимиз ҳапқираяпти, фарзандимизни тўғри манзилга юбора оламизми, шундан ҳавотирдамиз. Ëй тортилди, ўқ учиб кетди… Манзил эса номаълум. Ҳар бир ота-она манзилни ўзи белгилайди. Агар фарзанди комил инсон бўлиб етишишини, келажакда яхши ва художўй инсон бўлиб етишишини истаса, ҳозирданоқ фарзандини шу йўналишга солади. Бироқ бу ҳақида ўйламаса, фақат кийим-кечаги, озиқ-овқати ҳақида ўйласа унда фарзанднинг борар манзили номаълум бир бўшлиқ бўлиб қолади.

Narrator 2 Демак, биз ота-оналарнинг вазифаси фарзандни тўғри йўлга йўналтириш. Ҳаётингизга диққат билан назар солинг, кўпроқ нималар ҳақида қайғураяпсиз: пулми, ишми, муаммоларми ёки фарзандлар ҳақидами? Фарзанднинг етиб борар манзили, унинг келажакдаги иш-фаолияти, ўзининг тутиши, ҳулқ-атвори бугун биз ота-оналарнинг қандай яшаётганимизга, уларни қандай тарбиялаётганимизга боғлиқ. Забур 126 бобнинг кейинги оятлари шундай дейди: «Ўқдони улар билан тўлган эр бахтли! Майдонда душманлари билан даъволашса, элнинг кўзи олдида шарманда бўлмас» (5 оят). Худованд сизни серфарзанд қилган бўлса, демак бахтлисиз. Ҳаёт майдонида фарзандларнинг ўзини тутиши, ҳаёти сизни эл кўзи олдида шарманда қилмайди. Фақат уларни тўғри манзилга йўналтира олсангиз бас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top