Narrator 1 Ассалому алайкум. Ишончим комилки, ҳар биримизнинг ҳаётимизда, Худо билан бирга ўтгазган вақтимиз, қийинчиликларни енгиш, баъзи тушунмайдиган фикрларни аниқлаштиришга оид гувоҳликлар учрайди. Худо билан муносабатда яшайдиган инсон борки, унинг Худо ҳақида гувоҳлиги бор. Бугунги гувоҳликнинг автори бизга кўпчиликнинг қизиқишига ва ҳатто имонлиларнинг ҳам хатосига айланиб қолган бир нарса ҳақида ўз ҳаётидан гувоҳлик беради. Биз эса уни диққат билан тинглаймиз: «Орангизда ўғли ёки қизини олов орасидан ўтказадиган, сеҳргар, фолбин, афсунгар, жодугар, иссиқ совуқ қиладиганлар, руҳ ва арвоҳлардан насиҳат оладиганлар, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар бўлмасин. Эгамиз бундай қиладиганлардан жирканади. Мана шу қабиҳ ишлари учун Худойингиз – Эгамиз ўша халқларни сизнинг олдингиздан ҳайдаб чиқараяпти» (Амр 18:10-12).
Narrator 2 Мен имонга келганимдан кейин Муқаддас Каломни ўқир эканман, мана шу оят юрагимга қаттиқ ботганди. Чунки Худованд бу оят орқали айнан менга гапираётгандай эди. Юқоридаги оятда ёзилган баъзи ишлар билан шуғулланганим ёдимга тушди. Мен фолбинга ҳам борганман, қўлимни фолбинларга тутиб, фол очирганман, ёшликнинг ўйинлари сифатида арвоҳларни ҳам чақирганмиз. Буларни ўйлаб даҳшатдан титрадим. Ўшанда бу фол очиш, фолга ишониш, руҳларни чақириш жиддий гуноҳ эканини билмаганман. Худованднинг Каломини ўқиб тавба қилдим. Эски гуноҳларимдан воз кечдим. Бошқа юқоридаги нарсаларга ишонмайдиган бўлдим. Бироқ яқинда Худованд билан муносабатим мустаҳкам бўлмаётганини англаб қолдим. Мен тез-тез Калом ўқийман, ҳар куни ибодат қиламан, аммо нимагадир қалбим нотинч эди.
Narrator 1 Худо билан муносабатим ҳам кўнглимдагидай эмас эди. Бир куни ибодат қила туриб, бир пайтлар Худованд ёдимга солган жодугарлик, фолбинлик ҳақидаги оят ёдимга тушди. «Мен бу нарсаларга ишонмай қўйганман-ку, Худойим» — дедим. Аммо дилим ғаш эди. Сабабини тополмадим. Яшашда давом этдим. Бир куни ишдан келиб, газета вароқладим. Ичидаги бир-иккита ҳикояларни ўқидим ва охирида берилган мунажжимлар башоратига кўз югуртирдим. У ердан ўзимнинг буржимга тегишли башоратни ўқидим. Ўша заҳоти бир фикр яшин каби миямга урилди: «Сен ҳали ҳам оккултизм билан шуғулланасан!». Бу Худованд билан яхши муносабатда бўлолмаётганимнинг сабаби эди. Мен сабабини топдим. Баъзилар астрологияни хавфли эмас, деб билишади. Мен ҳам шу фикрда эдим.
Narrator 2 Кейин у ҳақида имонлиларнинг фикрини билдим. Астфологиянинг хавфли томони – вақтнинг ўтишини оддий тушунишда эмас. Инсон оккултизмга бўйсуниб, ҳалокатга олиб борувчи йўлга тушади. Буларнинг ҳеч бири юлдузлар ва фазо таъсирига тамомила алоқасиздир – бу ўлдириш, ўғирлаш, ҳалок қилишнинг яна бир усулини топган шайтон амалга оширадиган дўзахнинг тўғридан-тўғри бошқаруви эканини билиб олдим. Мен мунажжимлар башоратини хавфсиз деб билиб, шунча йилдан бери, уларга ишониб келганман. Мана шу мен билан Худо ўртасидаги тўсиқ бўлиб хизмат қилган. Шундан сўнг Худовандга тавба қилдим. Мунажжимлар башоратига ишонишни ташладим. Шундан сўнг Худованд билан муносабатим мустаҳкамланди. Қалбим ёришди.