2:56

Соғлиқ учун қизиқарли маслаҳатлар

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳаётимиздаги энг бебаҳо бойлик бу – соғликдир. Киши соғ бўлмаса, ҳеч қандай ҳурсандчилик, муваффақият татимайди. Шуни ҳисобга олгани ҳолда, сизни кўп ҳам уринтирмайдиган, ҳар куни бемалол амал қилишингиз мумкин бўлган баъзи маслаҳатларни берамиз. Ундан ташқари соғлиғингизга ижобий таъсир қиладиган воситалар ҳақида маълумотларни ҳам келтириб ўтамиз. Бу воситалар сизга ҳам ёқади. Қандай воситалар дейсизми? Эшитинг. Биринчиси – шоколад. Шоколадни хуш кўрмайдиган инсон камдан-кам топилади. Ҳиндуларнинг севимли озуқаси бўлган шоколадни ҳозир бутун дунё севиб истеъмол қилади. Айниқса болажонлар ва аёллар бундай ажойиб ва мазали нарсадан юз ўгиришмайди. Шоколадхўрликда баъзан эркаклар ҳам улардан қолишмайди.

Narrator 2: Хуллас мутахассисларнинг айтишича шоколад кони фойда экан. У стерссни камайтиришда, ақлни чархлашда ҳамда кайфиятни кўтаришда жуда қўл келади. Ҳақиқатдан ҳам шоколад кайфиятни кўтаради, дея ҳисоблашмоқда россиялик парҳезшунослар. Жумладан шоколад хурсандчилик гормонлари бўлмиш – эндорфин ва серотонин ишлаб чиқаришни кучайтиради. Эътибор берган бўлсангиз, аёллар стресс пайтида, умидсизликка берилганда, ҳатто чарчаганида шоколад ейишни хоҳлаб қолишади. Демак, бу истак бежиз эмас экан. Аксарият аёллар сутли ва рангли шоколадлар ейишни хуш кўришади. Парҳезшунослар сутли ва оқ рангдаги шоколад қора рангдаги шоколадга нисбатан фойдалироқлигини айтишмоқда. Яъни у диққатни жамлаб, хотирани мустаҳкамлайди. Муҳими, қоматга зарар етказмайди.

Narrator 1: Иккинчи восита бу – сув. Мутахассислар сув чарчоқни енгади, дейишмоқда. Чарчашнинг асосий сабабларидан бири – тананинг сувсизланиши билан боғлиқ экан. Бу америкалик тадқиқотчиларнинг якуний ҳулосаси. Сувсизланган танада қоннинг барча аъзо ва тўқималарга бориши қисқаради. Бунинг натижасида аъзолардаги иш жараёни секинлашади. Шу боис сувни ҳар куни етарлича ичиш зарур. Бу чарчоқ ва ҳорғинликни йўқотишга ёрдам беради.

Баъзилар уйда гул ўстиришга жуда қизиқишади. Бундайларнинг хонадонини боғ билан солиштириш мумкин. Хонадондан гул ўстириш кишига ҳузур бағишлаш билан бирга, соғлиғига ҳам жуда ижобий таъсир кўрсатади. Гуллар кишидаги салбий энергияни ўзларига сингдириб олар эканлар.

Narrator 2: Фақат бугина эмас, баъзи гуллардан тайёрланган дамлама ва тиндирмалар, бир нечта касалликларга даво ҳисобланади. Каланхоэ гули устидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўсимлик уйдаги маиший техникалардан чиқаётган зарарли нурларни ўзига ютиш хусусиятига эга экан. Тадқиқотчилар ҳаммага каланхоэ гулини телевизор, компютер олдига жойлаштиришни тавсия қилишмоқда. Бу ўсимлик нафақат кўзларни қувонтиради, балки танани зарарли нурлардан ҳимоя қилади ҳам.

Ундан ташқари руҳшунослар соғлиқ учун расм чизишни ҳам тавсия қилишмоқда. Руҳшуносларнинг фикрича, расм чизиш, ўз кечинмаларини тасвир орқали қоғозга тушириш жараёни психотерапевтик аҳамиятга эга экан. У кишини қийнаётган муаммоларнинг ечимини топишга, тана ва руҳиятдаги салбий ҳиссиётлардан қутулишга ёрдам бериб, одамнинг янги қобилиятларини очишга туртки бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top