2:59

Оловдан кўтарилган

MP3

Индонезия. 1997 йил. Бу Фритз Манампиринг ҳаётида бўлиб ўтган воқеа.

Кичик бир оломон қўлларида таёқ ва тошлар билан нафратларини ичларига сиғдиролмай қўлларидаги тошларини ва таёқларини бир-бирига уриб туришарди. Мусулмонлар тўдаси худди ақлдан озгандек, ҳозирнинг ўзидаёқ террорчилик ҳаракатини бошлаб юборадиган шашт билан туришарди.

Оломонни баттар жазавага солишни истамаган чўпон йиғилишга келган имонлиларни уй-уйларига тарқатиб юборди. Келганлар қайтиб кетар экан, тўпланган оломон бирданига: «Аллоҳу Акбар», дея имонлиларга ҳужум қилиб қолишди. Ëдингиздами, Муқаддас Каломдаги Шоул ҳам масиҳийларни таъқиб қилар экан, бу билан Худога хизмат қилаяпман, деб ўйлаганди.

Улар ҳам кофирларни, ғайридинларни жазолашаётган эдилар. Полициячилар оломонни тўхтатишга уринди, бироқ эплашолмади. Оломон орасидаги бир неча киши Фритзнинг хотинини судраб, тепкилаб уйдан олиб чиқишди. Агар полициячлар тўхтатиб қолмаганида мусулмонлар Фритзнинг хотинини ўлдириб қўйишарди. Полициячилар Фритз ва унинг хотинини уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз идораларига олиб кетишди. Агар Фритз ўз хизматини тўхтатиб, бу шаҳардан кетганида ҳеч ким уни айбламасди. Аммо ундай бўлмади. Фритз ўз оиласи билан шу шаҳарда яшаб ўн йил хизмат қилди. Улар келажакда бошларига тушадиган қийинчилкларга қарамай, ўша ердаги кишиларни яхши кўришарди.

Улар бу таъқибдан кейин ҳам ўша ерда қолишди. Бу воқеадан икки ҳафта ўтиб, полиция офицери Фритзни яна бўлиши мумкин бўлган ҳужумдан огоҳлантирди. Бу сафарги оломон аввалгисидан ҳам кўп эди. Улар аввалгидан ҳам кучлироқ ғазаб отига минган ва жиҳод қилишга тайёр эдилар. Улар яна жамоат атрофини, яъни Фритзнинг уйини ўраб олишди. Оломон уйни тошбўрон қилар экан, тинмай: «ҳужумга ҳужумга», — деб бақирарди. Фритз ва хотини бир амаллаб уйдан қочиб чиқаётганларида оломондагилардан бири таёқ билан орқадан хотинининг бошига урди. Фритзнинг хотини йиқилди. Фритзнинг ҳам бошидан қон оқарди. Оломон Фритзни тутиб олиб, боғлади.

Сўнг кимдир қўлидаги таёғи билан уришни бошлади, кимдир тепкилади, кимдир тошбўрон қилди. Фритз оғирқлар ичида: «Раббим ёрдам бер!», — деб бақирди. Оломон орасидан бир киши чекаётган сигаретини Фритзнинг оғзига босиб: «Ма, Исоингни е», — деб масхара қилди. Уни яланғочлаб, тепкилашни давом эттиришди. Кимниндир унинг жағига туширган зарбаси кучлилик қилиб, Фритз хушидан кетди. У хушига келганида эса бир уюм ўтин устида ётарди. Нима бўлаётганини англаб улгурмасидан ёнаётган ўтинларнинг чирсиллаган овози ва тутун ҳиди димоғига урилди. У Худо билан юзма-юз бўлишдан олдин: «Худо руҳимни қўлларингга топшираяпман», — деди. У нима бўлганини эслолмайди. Аммо уни кимдир оловдан кўтариб олаётган эди. Худди Дониёр пайғамбарнинг шериклари каби, Худо уни оловдан ҳимоя қилди. У ҳозир ҳам ўша ерда яхшаб, ўз хизматини давом эттираяпти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top