MP3

Narrator 1 «Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: «Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғли ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмилтириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.» (Матто 28:18-20)

Ассалому алайкум. Бу воқеа 1964 йилда Руминияда содир бўлган. Бу пайтларда совет ҳукмронлиги кучайган, динсизлик авжга олган пайтлари эди. Ҳеч қандай дин амалда қўлланмаслиги давлат томонидан қаттиқ назоратга олиниб, кишилар ва ёшлар қалбида атеистлик уруғи экилаётган бир пайтда чўпон Боян Плойести ўз эътиқоди маҳкам ушлаганди.

Narrator 2 У ўзи ва яқинлари билан бирга Худонинг хушхабарига ишонар, ўз уйларида тинчгина Худони улуғлашарди. Шундай кунлардан бирида, атеист ҳукумат ҳодимлари Бояннинг уйига бостириб киришди. Унинг қўлларини ортига қайириб, кишан тақиб олиб кетишди. Уни узоқ вақт қамоқхонада сақлашди.

Қамоқхона соқчилари ва маҳбуслар томонидан қаттиқ қийноққа солинди. Қамоқ муддати тугагач, уни озод қилишди. Уни қўйиб юборар эканлар, ундан сўрашди: «Энди тавбангга таянгандирсан? Энди нима қиласан?» — деб сўрашди.

«Мен яна ўз ишимни бошлайман. Бунга рухсат берсангиз ҳам бермасангиз ҳам сиз мени ҳибсга олган жойингизда ўз ишимни давом эттираман. »- деб жавоб қайтарди.

Narrator 1 У ўз сўзида турди. У ҳақида ҳукуматга вақти-вақти билан хабарлар келиб турди. Унинг ҳали ҳам ўз уйида яқинлари орасида Калом ўқиётгани, Худони улуғлаётгани ҳақида маълумот беришди. Бошқа бир куни уни яна қўлга олишди. Ертўлага олиб кириб, уни ўлгудай савалашди. Кейин эса уни коммунист судья олдига олиб келишди. Судья ундан: «Қилган ишингдан пушаймонмисан? Диний маросимлар ўтказиш, Худо ҳақида гапириш қонунга хилоф эканини билмайсанми?» — деб сўради. Боян эса унга жавобан: «Нега Худога ёқадиган ишларни таъқиқлайдиган аҳмоқона қонунлар чиқарасизлар? Агар шу қонунларга бўйсунсангиз ва бошқаларни ҳам бунга мажбур қилсангиз, Худо сизларни шу дунёда ҳам нариги дунёда ҳам жазолайди» — деди.

Narrator 2 «Биз сенга ваъз айтиш учун рухсат бермаганмиз!»- дея қичқирди судья. «Худо менга ваъз айтишга нафақат рухсат берган, балки буюрган ҳам. Бу буйруқни сиз ҳам ўқиб кўринг. У Матто китоби 28 боб 19-20 оятларида ёзилган.» Коммунистлар ғазабланиб, уни яна саккиз йилга қаттиқ тартибдаги қамоққа маҳкум қилишди.

Бундай ботирлик ҳамма имонлилар қалбига ҳуш ёқадиган озуқа ҳисобланади. Исо Масиҳдан илҳомланиб, У учун шундай ботирликка тайёр бўлган инсонлар ҳаётида бўлаётган гувоҳликларни эшитиш бизнинг юракларимизга ҳам ботирлик уруғини экади.

Азизлар, сизнинг ёки бирор бир дўстингиз ҳаётида мана шунга ўхшаш воқеалар содир бўлган бўлса, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга кириб, ўз гувоҳликларингизни биз билан бўлишинг. Бу гувоҳликлардан барча имонлилар боҳабар бўлишсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top