2:56

Уй гуруҳлари 68

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, уй гуруҳлари ва гуруҳда шогирдлик мавзусида сизлар билан суҳбатлашмоқчи эдик. Азизлар, биз Раббимиз Исони бошқалар билан суҳбатлашётганида камдан-кам ёлғиз Ўзини кўрамиз. Ҳушхабарда шунақа вазиятлар саноқлидир. Масалан, самариялик аёл ва Никодим. Шу иккита вазиятда улар Унинг издошлари бўлишлари учун, Исо шу инсонларга унинг кимлигини тушунтириб беряпти. Бу Хушхабар айтиш пайти эди ва шу вазиятда Исо иккита инсон билан ҳоли қолишининг сабаби, бу махсус вазият уларнинг жамиятида содир бўлди.

Бошқа тарафдан биз Исони ўқитаётганига ва устозлик қилаётганига қарасак, У кичик гуруҳда эди. Исо халқни ўргатётганда кўпинча очиқ жойларда, яъни Фаластун шаҳарларининг далаларида ёки қишлоқларида бўлар эди. Агарда одамларни бирма-бир шогирд қилса, албатта, бу зўр бўлар эди, Хушхабарда Исо билан шахсий шогирдлик ёзилган бўлар эди, аммо у ерда шундай ёзувлар йўқ. Исонинг ердаги хизмати давомида, балки, У битта шогирди билан ўтказган пайтлар бўлгандир. Аммо Хушхабарда Исонинг фақатгина битта шогирд билан юриши ҳақида кўрсатилмаган. У кўпинча ўн иккитаси билан ёки халойиқ билан, ёки, айрим пайтда, у шогирдларининг кичикроқ гуруҳи билан жуда шахсий пайтларда бирга эди. Энди: нима учун? — деган ҳақли савол туғилади.

Исо тайинли ўзгариш учун бирма-бир шогирдликнинг қийинчиликларидан кўра, тенг равишдаги устозликнинг фойда тарафларини тушунар эди. Шунинг учун Исо кичик ва бир-бирига яқин гуруҳлар шароитида ўқитди. Бир-бирига яқин бўлган инсонларнинг битта гуруҳга муҳтожлиги ҳаёт давомида Исо билан юришда — бу ҳар даврларда ва ҳар юртларда бўлади. Тенг шогирдлик бизнинг Исода ўсишимизнинг етуклигига олиб келади. Биз бошқаларга муҳтожмиз. Тенг устозлик чуқур муносабатлар учун жуда муҳимдир, сабабки, кичик гуруҳда битта инсон бошқаларнинг дунё қарашидан ҳимояланмагандир.

Ва улар таъсирчан ва очиқ бўлишга чақирилган, ва бир хил вазиятдан ўтаётганлар орқали синалиши мумкин. Шу нарсалар етукликга олиб келиши мумкин. Аслида, жамоанинг иймони бу энг муҳим йўллардан бири бўлиб, бу Худо Исони бизни яраштириш учун танлаган йўлдир. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, эшиттиришимизнинг сўнгида шуни айтиб ўтмоқчи эдимки, кичик уй гуруҳларида ҳам шогирдликни ривожлантириш гуруҳларингизни нафақат тез ўсишига, балки ҳар бир гуруҳ аъзоларининг имонини мустаҳкамланишига ҳам олиб келади. Азизлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди.

Сиз, азиз биродарларимизга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com яна “Дилкаш” радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top