3:10

Уй гуруҳлари 69

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, сиз билан яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзуимизни давом эттириш ниятидамиз. Ҳурматли биродарлар, кичик уй гуруҳлари бўладими ёки катта биноларлар йиғиладиган биродарларми, фарқи йўқ. Шуниси аниқки, биродарларнинг орасида танқидий фикрларнинг бўлиб туриши аниқ.

Шундай пайтларларда муаммони ҳал қилиш бўйича, алоҳида гуруҳга эга бўлган шахсларнинг еғимидан кўра, тўлиқ гуруҳнинг имконияти буюкроқдир. Албатта, Раббимиз Исонинг гуруҳ билан ишлаганлиги бу бошқа сабаб. Ҳозирги даврда табақали етаклаш структуралар мавжуд, аммо биргаликда иш тутмаса, қандайдир зўрлаш йўллари билан ўз қўдратини ушлаб турмаса, улар ривожланмайди ва узоққа бормайди. Воиз китобининг 4 боби 12 оятида бизга айтади: “Киши бир ўзи бўлса, уни йиқитиш осон, лекин икки киши ўзларини ҳимоя қила олади. Учта ипдан эшилган арқонни узиш қийиндир”. Ажойиб оят, тўғри эмасми, азиз биродарлар!

Яна Ҳикматлар китобининг 11боби 14 оятида ҳам бизга айтилган ажойиб сўзлар бор:

“Йўл–йўриқ кўрсатувчиси бўлмаган халқ ҳалок бўлади, маслаҳатчилар кўп бўлса ғалаба келади”. Исо Масих гуруҳ иерархиядаги ўзига ҳос ёлғизликдан кўра, курашиш учун мураккаб ғоялар, вазиятлар ва ҳақиқат билан яҳшироқ имконияти борлигини билган, ва биз буни билиб, тушуниб, кейин миннатдор бўламиз. Етакчиларнинг соғлом жамоатда ишлаши бу — ҳар доим руҳий иъномли инсонларнинг биргаликда ишлаши ва ҳамкорлик ташаббусидир.

Етакчилик ҳаётининг ҳар жараёнида ва ҳамма даражалар талабларида, биз гуруҳнинг ёки бўлмаса ташкилотнинг донолигини ушлаш учун машаққат билан ишлаймиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, кичик уй гуруҳларида биргаликда ўрганиш — жамоага тегишли туйғу беради. Кичик гуруҳ бу — биродарларнинг оғир даврларда қўллаб-қувватлашда ва далда бериш учун бебаҳо жой. Катта ёшдаги ўрганувчилар чўққиларга етишади, тўҳтаб қолишади ёки бир хил ғоялар иложсиз ёки қийин, деб тушунишади. Бошқа ўрганувчилар ўзларини худди кўнгиллари тушиб кетгандек ҳис қиладилар, сабабки, уларнинг бошқа ўрганувчилар билан қиладиган иши йўқ, деб ўйлайдилар.

Баъзилари ўзларини худди жабрлангандек ҳис қиладилар ва ўзлари билан нима бўлаётганлигини ифодалаш учун, уларга хавфсиз жой керак бўлади. Шундай пайтларда эса кичик уй жамоати гуруҳ аъзолари уларнинг ёнларига келиб, шу тўсқинликдан ўтишга ёрдам бера олишади. Азиз биродарлар, кичик уй жамоатларининг асосий вазифаларидан бири ҳам аслида шудир. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, яна “Дилкаш” радиомизнинг тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top