3:00

Уй гурухлари 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Аввалги жамоат тажрибасига яна бир назар ташлаб кўрамизки, унинг бир неча кунги оммавий йғилишлардан сўнг қувғинлар бошланди. Ҳокимлар Пётр ва Юҳаннога воизлик қилишга таъқиқлагандан сўнг, Ҳаворийлар ўз шогирдлари ёнига қайтишди. Ўша пайтга Иерусалим жамоати бир жойда йиғилиш учун аллақачон жуда каттарган эди бироқ, Бутрус ва Юҳаннонинг гуруҳ имонлилари ҳокимлар томонидан келаётган хавф тугатилиши ҳақида ибодат қилиш учун бирга учрашдилар.

Стефаннинг ўлимидан сўнг, Жамоат ўзини янада эҳтиёткорроқ тута бошлади. Биз буни, Павлус, токи Барнабо у учун ён босмасдан олдин, Қуддусдаги чўпонлар билан бемалол учраша олмас эди (қ. Ҳав. 9: 26–28). Бироқ, ҳамма эҳтиёткорликларга қарамасдан Ёқубни ҳибсга олдилар ва қатл этдилар, ундан кейин Бутрусни ҳам ушлаб олиб, ўлим жазосига ҳукм этдилар. Ўша пайтларда имонлилар турли гуруҳларга бўлиниб, бир жойда йиғилмас эдилар бироқ, жамоат Бутрусни озодликка чиқиши учун астойдил ибодат қилди.

Фаришта ажойиб тарзда ҳаворийни озод қилганидан сўнг, Марк деб аталган Юҳаннонинг уйига келди ва у ерда ибодат учун йиғилиш бўлиб турганлигини биларди. Эътибор беринг, Бутрус келганида, йиғилиш бўлаётганди ва у эшикни тақиллатишга мажбур бўлди. Имонлилар жуда эҳтиёткор бўлиб, эшикни дарҳол очмадилар. Павлус ҳам жуда эҳтиёткор эди ва ўзининг ажойиб қутқазилиши ҳақида сўзлаб бергандан сўнг у дарҳол кетди (қ. Ҳав. 12).

Шуниси аниққи, эҳтиёткор бўлиш — қўрқоқ ёки имони кам дегани эмас. Кейинчалик, Павлус ва Барнабо Қуддус жамоатида учрашганлар. У ерда оқсоқоллар ва ҳаворийлар бор эдилар (қ. Ҳав. 15:4, 22; 21:17–19). Балки, Қуддусда кенг тарқалган уй жамоатларининг етакчилари бўлгандир.

Ўзини тарзда тутиш қоидасини душманлик муҳитида яшаётган ёки давлат ҳокимлиги тазйиқ ўтказаётган жамоатлар ўзларига тақлид қилиб олишлари мумкин. Жамоат ҳокимларга таниқли бўлиб қолган етакчиларнинг иштирокида очиқ гувоҳликлар беришда давом этиши мумкин, аммо жамоатнинг бешта вазифасини фойдали ўтказиши учун имонлилар кичик гуруҳларда йиғилишлари мумкин. Шундай қилиб, оммавий гувоҳлик, бошқача қилиб айтганда, фақат айсберг тепаси бўлади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top