2:54

Болаларнинг ўсишига ёрдам 224

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз болалар ҳақида бўлгани учун, болаларга қандай қилиб Хушхабар айтишимиз кераклиги ҳақида сиз азизлар билан суҳбатлашмоқчи эдим. Умуман олганда, Хушхабар айтиш ва айниқса болаларга Хушхабар айтиш жуда ажойиб хизмат турларидан бири. Кимдир шундай деб айтган экан: Хушхабар — бу қандайдир камбағал одам, худди ўзига ўхшаган камбағал одамга қаердан нон топиш мумкинлигини тушунтириб беришдир, деб.

Қорни оч камбағал одам нон топиб олса қанчалик хурсанд бўлади, унинг хурсандлиги энди шу нонини бошқа ўзига ўхшаш ҳали оч бўлган камбағаллар билан бўлишиб ейишидадир. Болаларга Хушхабар айтиш, етқазиш — инсонга алоҳида хурсандчилик бағишлайди. Биз катталарга ва айниқса болалар хизматчиларига шундай буюк вазифа юклатилганки, биз доимо ва тинимсиз болаларга Хушхабар етқазиб туришимиз керак. Азиз радио тингловчи биродар, агар ҳали болаларга Хушхабар айтиб кўрмаган бўлсангиз, бугун сизда шундай имконият бор. Азизлар, болаларга Хушхабар айтаётганингизда бир уларнинг юзига эътибор беринг. Ҳар бир бола диққат билан сизни тинглашини ва уларнинг юзидаги табассумни албатта кўра оласиз.

Энг ажойиб хурсандчилигимиз эса шундаки, биз болалар билан суҳбатлашиб уларни Раббимиз Исо Масиҳ билан танишиб олишлари учун йўл кўрсатяпмиз. Улар келажакда ўзларининг ҳаётларини гуноҳсиз ва Худованд билан бошлашлари учун тўғри танловни кўрсатияпмиз. Ахир бундан-да буюкроқ хурсандчилик бўлиши мумкинми? Бизнинг болаларга гапираётган Хушхабаримиз шундай мақсад билан бошланиши керак. Мен бугун албатта шу болалардан кимгадир Худованднинг тўғри йўлини кўрсатишим керак. Келажакда шу бола Худованд билан яшаши учун бугун ажойиб имконият бор. Агар бола сизнинг гапирган гапларингиздан ўзининг гуноҳкорлигини ва Худованднинг қанчалик муқаддас эканлигини тушуниб олса, демак хурсанд бўлишга сизда асос бор.

Ахир асл мақсадингиз ҳам шу эдику. Энди бола қандай қилиб ўзининг гуноҳларидан озод бўлиши мумкинлигини ҳам айтинг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, нима учун болаларга Хушхабар айтиш муҳимлигини энди тушунаётган бўлсангиз ажаб эмас. Ахир ўзингизни Худосиз яшаган ҳаётингизни бир эслаб кўринг. Наҳотки бошқаларни ҳам шундай яшашига имкон бермоқчисиз? Азизлар, болаларни севинг ва уларга тинимсиз Хушхабар айтинг ва доимо ибодатда бўлинг. Шундай қилиб кўзлаган мақсадингизга эриша оласиз. Ҳурматли радио тингловчилар, сиз билан хайрлашишдан аввал, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азиз биродарлар, ушбу манзилимизга ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб юборасиз деган умиддаман.Азизлар сизларнинг фикрингиз биз учун жуда қадирли. Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top