3:04

Ислом даври (1)

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омон радиомиз қаршисида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат тингланг. Арабистонда VI-аср охири VII-аср бошларида катта ўзгаришлар содир бўлди. Арабистонда жуда кўп майда араб қабилалари яшар, лекин ягона давлатга эга эмас эдилар. Бу ерларда яшаётган қабилар гарчи алоҳида-алоҳида бўлсада ўзларининг араб тилида сўзлашар эди. 571 йил Макка шаҳрида Муҳаммад дунёга келади. У қурайшилар қабиласига мансуб бўлиб, отаси Абдуллоҳ Мухаммад туғилишидан олдин, онаси эса ёшлигида оламдан ўтади. Ёш Муҳаммадни амакиси Абу Толиб ўз ҳимоясига олади.

Амакиси камбағал бўлгани учун ёш Муҳаммад ўз қорнини тўйғазишга Маккадаги бой одамнинг чўпони бўлиб ёлланади. 24 ёшида Хадича исмли бой, шунинг билан бева аёлнинг хизматига ўтади. Хадича савдогар аёл бўлиб, Арабистондан Сурияга савдо карвонлари орқали савдо қилар эди. Муҳаммад аввал Хадичанинг савдо карвонларида туяларни ҳайдаб борувчи, кейинчалик эса карвонга бошқарувчилик лавозимга кўтарилади. Хадича отасининг қаршилигига қарамасдан, ўзидан 15 ёш кичик бўлган Муҳаммадга турмушга чиқади. Шу тариқа Муҳаммад Маккадаги бой инсонлар қаторига қўшилади.

VII-аср бошларида Муҳаммад таълимотини тарғиб қила бошлаганида, Арабистон бутунлай бутпарастликка кўмилган эди. Макка шаҳридаги марказий ибодатхонада 360та бут ҳайкаллари бўлиб, араблар шу жойга қурбонликлар олиб келишар эди. 40 ёшлар чамасида Муҳаммадни диний саволлар ўйлантириб қўйди. У тез-тез одамлардан ҳоли ғорларга бориб, динлар ҳақида ўйланиб вақт ўтказар эди. У дин ҳақида одамлар билан суҳбатлашишни ёқтирар эди. Ўша даврда Кичик Осиё бўйлаб тарқалиб кетган яҳудийлар билан суҳбатлашиб, бутун борлиқни яратган ягона Худо ҳақида кўп эшитар эди.

Ўз юртида кенг тарқалган бутпарастликдан кўнгли қолган Муҳаммадни яҳудийлар Худоси қизиқтириб қўйди. Кейин у масиҳийлар билан ҳамсуҳбатлар олиб борди. Лекин бу масиҳийлар IV-асрда жамоатдан четлатилган ва Рим империясидан қувғин қилиниб, Арабистон томонларига ёйилиб борган Арий таълимоти тарафдорлари эди. Улардан Муҳаммад Исо Худо эмас, балки яратганлари орасида энг мукаммали деб эшитади. Муҳаммаднинг ҳаётига асосланиб айтишимиз мумкинки, Муҳаммад саводсиз бўлиб на Янги Аҳдни, на Эски Аҳдни шахсан ўзи ўқимаган, у фақат яҳудий ва масиҳийларни Муқаддас китоб ҳикояларинигина эшитган эди. Азиз биродарлар, ушбу қизиқарли мавзуимизни давомини келаси дастуримизда давом эттирамиз. Ҳозирча сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб хайрлашмоқчиман: www.najot.com сайтимиз орқали жуда кўп қизиқарли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top