3:21

Худонинг сўзи 146

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдорман. Ҳурматли биродарлар, масиҳий инсон ҳақиқатдан ҳам Худога тегишлими? Ҳақиқатдан ҳам Худонинг фарзанди саналадими, буни қаердан билиши мумкин? Масиҳга ишониб имон келтирган бўлсак, абадий ҳаётга ҳам эгалик қилишимиз мумкинми? “ Мен буларни сизлар абадий ҳаётга эгалигингизни билинглар, деб ёздим. Чунки сизлар Худонинг Ўғли номига имон келтирдингизлар”. 1Юҳанно китоби 3 боб 13 оят.

Исо Масиҳга ҳақиқатдан ҳам чин юракдан имон келтирганлар, ва Уни ўзининг Ҳалоскори деб тан олганларнинг барчаси Раб Исо Масиҳни чин дилдан севади ва доимо Унинг олдида ёруғ юз билан юришга ҳаракат қилади. Энг муҳими, ҳар бир имонли киши ўзининг нажотга эга эканлигига чуқур ишонишлари ва доимо хурсандчиликда юришлари керак. Азизлар, мана шу айтиб ўтганларимизнинг бари масиҳий инсонда жамланиб, битта кучли имонни ташкил қилади. Имонлилар Раб Исога имон келтирганларидан кейин нажотга эга бўлиши ҳақида Муқаддас каломда келтириб ўтилган. Иккинчидан, имон келтирган ҳар бир инсонда Муқаддас Руҳ ҳукмдорлик қилади ва имонлини ҳаётини бошқаради.

Учинчидан, ичимизда яшаётган Муқаддас Руҳ доимо бизга Худога тегишли эканлигимизни айтиб туради. Ҳурматли биродарлар, бизнинг Худога бўлган ишончимиз юрагимиздаги имондан келиб чиқади. Юракдаги имон эса Худованднинг айтганларига ва берган ваъдаларига бўлган юқори ишончдан пайдо бўлади. Азизлар, агар Худованд: “сени гуноҳларинг кечирилди, энди сен абадий ҳаётга эгасан, Мен сенга буюрган амрларга итоат этгин, Мени сўзларим ҳақиқатдир”, деб айтаётган бўлса, нима учун биз ишонмаслигимиз керак? Худованд ҳеч қачон ёлғон гапирмаган, У асло “бўш замбилни олиб қочмайди”, У доимо Ўз айтганларига содиқдир. Агар юрагимизда Муқаддас Руҳ яшар экан, У Ўз ҳосилини ҳаётимиз давомида келтиради.

Ҳаётимизда эса Муқаддас Руҳнинг ҳосили бизни Худонинг фарзанди эканлигимиздан дарак беради. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар сизда ҳали ҳам иккиланиш бўлса, ҳозирнинг ўзидаёқ Худовандга ибодат орқали мурожаат қилинг. Сиз Худога тегишлими ёки йўқми, албатта шу саволлар билан Худога илтижо қилинг ва Ундан керакли жавоб олишга ҳаракат қилинг. Эски ҳаётингиздаги барча салбий одатларни ташлаб, Худованд берган янги ҳаёт сари қадам ташланг. Худованднинг марҳаматига эга бўлиш учун Унинг барча амрларига қулоқ тутишга ҳаракат қилинг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан хайрлашишдан аввал сизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Вақт топиб, албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва янги маълумотларга эга бўлинг. Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top