3:39

Болаларнинг ўсишига ёрдам 246

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида шундай ёзилган оятни ўқишимиз мумкин: “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир”. Бундан ташқари яна Римликларга мактубининг 5 боби 12 оятини ҳам ўқиб кўрамиз: “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган”.

Гуноҳ — бу миллат танламайди, ёш ҳам танламайди, маданиятга ҳам қарамайди. Одам Ато гуноҳ содир қилгандан бери ҳеч бир инсонга гуноҳдан қочиб қутилиш насиб бўлмади. Муқаддас Китоб айтадики, ҳамма, барча гуноҳ қилгандир. Худованднинг кўз ўнгида ҳеч бир солиҳ одам йўқ. Одам Ато гуноҳ қилди ва бутун инсоният унинг изидан бормоқда. Азиз биродарлар, болаларга гуноҳнинг авлоддан авлодга ўтиб келишини тушунтириш учун бир ажойиб мисолни ишлатиб кўришингиз мумкин. Масалан, кўйлагингизни биринчи тугмасини нотўғри қадасангиз қолган тугмалар ҳам, албатта, нотўғри тақилади. Шунга ўхшаб, бошида Одам Ато содир этган гуноҳ бизнинг замонамизгача ўз таъсирини ўтқазиб келмоқда.

Гуноҳ турли кўринишга эга бўлганлиги учун болаларда ҳам, катталарда ҳам турлича намоён бўлади. Баъзида болалар томонидан содир этилган гуноҳ биз катталар учун эрмакдек кўриниши мумкин. Шундай ота-оналар борки, ўз фарзандларининг гапирган ёмон сўзларидан хурсанд бўлишиади ва болаларни мақтаб янада рағбатлантиради. Аслида эса, бундай ҳол учун йиғлаш керак. Баъзи ота-оналар сал тушунгандай бўлишади, уларнинг айтишларича болалар ҳали ёш, шунинг учун ҳам улар қулоқсиз ва шух. Улар ёш бўлгани учун гуноҳкор ҳисобланмас эмиш. Азизлар, эсингизда бўлса, юқорида айрим оятларни келтириб ўтдик.

Худованд “барча” деган сўзни айтмоқда, “барча” деганда ёши ёки жинси назарда тутилмади. Барча гуноҳкор саналади. Азиз биродарлар, келинг болаларга Худонинг нажоти ҳақида гапирайлик. Уларнинг ҳам нажот олиши учун хизмат қилайлик. Ҳар бир инсон ҳар куни Худованднинг амрларини бир неча марта бузади. Болалар кўпинча ўзларига тегишли бўлмаган нарсаларни олишга ҳаракат қилишади ёки ёлғон гапиришга уринишади. Сизнинг фикрингиз қандай, азизлар? Ушбу ҳаракатлар Худонинг амрларини бузиш ҳисобланадими? Албатта. Болага бу қилган ишинг гуноҳ, Худога маъқул эмас, деб айтиб қўйишнинг ўзи етарли эмас.

Албатта гуноҳнинг оқибатлари ҳақида ҳам болаларга гапириш керак. Катталар гуноҳ қилишга қанчалик мойил бўлсалар, ёш болалар ҳам худди шундайдир. Чунки улар кичкина одамлар. Одамларнинг барчаси эса Одам Атонинг авлоди ҳисобланади. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизга шу ерда якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ўз фикрларингиз ва таклифларингиз битилган мактубларингизни ушбу манзилга юборишингиз мумкин. Ҳозирча эса хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top