3:39

Худонинг сўзи 160

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна а қўвноқ радиомизнинг қўвноқ тўлқинлари орқали, ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Тўлқинларимиздан асло чекинманг. Азиз биродарлар, барчангизга тинчлик, омонлик ва руҳий ҳамда маънавий бойлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, биз сизлар билан муносабат ҳақида кўплаб воизликлар эшитдик. Албатта бундан ўзига яраша мақсадимиз бор. Низоларни ҳал этишдан асосий мақсадимиз, ўртадаги муносабатимизни мустаҳкамлаб, ёмон ҳис-туйғу ва ҳаёллардан тозаланиш, севги, меҳр-муҳаббат каби ҳис-туйғуларимизни чуқурлаштириш эканлигини эсда сақлашимиз зарур.

Доимо мақсадларимиз томон олға интилайлик. Ҳаётимизда бўлиб ўтган воқеаларни, ҳаёт тажрибаларимиз, ҳис-туйғуларимизни бир-биримиз билан баҳам кўрайлик. Севги, бирлик, муносабат! Одамлар низоларга асосан уч хил муносабатда бўлишади. Биз буни бир қурғонга, яъни тепаликка ўхшатсак, қурғоннинг чап тарафини кетиш муносабати, ўнг тарафини эса ҳужум қилиш ва ўртасини ярашиш жойи, деб айтишимиз мумкин. Низолар пайтида энг осон йўл бу қочиб кетиш ёки ҳужум қилиш, аммо бу иккала йўл ҳам вазиятнинг оғирлашишига ва муаммонинг давом этишига олиб келади. Одамлар низоларни бартараф этишнинг ўрнига уни четлаб ўтмоқчи бўлсалар, кўпинча мана шу йўлларни танлашади.

Айниқса кўпроқ низоларни хавфли ва ёмон, деб ўйлаган одамлар бу йўлни танлашади. Азизлар, бундан ташқари ўз айбини тан олмайдиганлар ҳам учраб туради. Улар ўзини худди муаммоси йўқдай тутади. Бундай ҳолат муаммони вақтинча енгиллаштириб, кейинчалик эса вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келади. Низодан қочиш — бу дўстона муносабатни тўхтатиш, ишдан бўшаш ёки ажрашиш орқали бўлиши мумкин. Баъзан фақат муаммони ҳал қилишни иложи бўлмагандагина ундан қочиш керак — бу энг яхши йўл бўлиши мумкин. Лекин кўпинча қочиш бу вақтинча муаммони четга суриб қўйиш деганидир. Баъзи одамларнинг муаммони ҳал қилишдаги ҳамма умидлари пучга чиқса, ўз жонига қасд қилиб, бу муаммодан қочишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Аммо ҳамма низолар ҳам яхши таъсирга эга бўлавермайди, чунки уларнинг кўпчилиги бизнинг ёмон ниятларимиздан, ҳаракатларимиздан келиб чиқади. Агар низо жиддийроқ бўлса ва уни четга суриб қўйиб бўлмаса, ва кимнингдир ёмон ниятлар туфайли келиб чиққан бўлса, уни очиқ ҳал қилишга ҳаракат қилиш керак. Азизлар, муносабат бу кундалик ҳаётимизда учраб турадиган нарса. Бизга бошқалар яхши муносабатда бўлишини истасак, биз ҳам худди шундай муносабатни бошқаларга кўрсатишимиз керак. Айниқса машинада юрадиган биродарларимизга сабр-тоқат тилаймиз. Бундан ташқари оилангиздаги муносабатни ҳам ёддан чиқарманг. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизни оилангизга тинчлик, хотиржамлик тилаймиз. Шу билан бирга азиз биродарлар, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини ҳам айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top