3:21

С витамини

MP3

Ассалому алайкум. Цитрус мевалар кўпчиликнинг жону дили. Ундан ташқари шамоллашнинг олдини олади. Бундай мевалар С витаминига бой. Аммо баъзан шундай бўладики, бу меваларни сотиб олишга қурбимиз етмайди. Шундай ҳолатларда дорихоналардан арзонгина «Аскорбинка» деган дорини сотиб оламиз. Бу дори ҳақида умуман нима биламиз? Бу дори чиндан мақтаганларича борми? Келинг, у ҳақида билиб оламиз. Тарих қайтарилади, деган гап бор. Худди шу ҳолат аспиринга ўхшаш С витаминига ҳам тегишли бўлиб қолди.

Аскорбин кислотаси ҳам халқда оммабоп дори бўлиб қолганди. Ҳамма ўз билганича фарзандларига, таниш-билишларига тавсия қиларди. Аста-секин аскорбин кислотасини оддий савдо расталари, магазинларда ҳам харид қиладиган бўлишди. 60 йилларда машҳур химик, Нобел мукофоти совриндори Лайнус Полингнинг «С витаминининг керакли миқдори шамоллашнинг олдини олади» деган фикри кенг тарқалган эди. Шу баҳона бўлдию, ушбу витамин шифокорлар назоратидан чиқиб, магазин, супермаркетлар ва дорихоналарда рецептсиз сотила бошланди. Аскорбин кислотасини катта дозада қабул қилиш одатий ҳолат бўлиб қолди. Бу ҳолат фармацевтик завод, фабрика ва савдо ташкилотларига миллиардлаб бойлик келтириш билан бирга бошқа витаминларни ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Ҳақиқатдан ҳам, аскорбин кислотасини юқори дозаларини қабул қилиш шамоллаш ва унинг аломатларини 20 фоизга камайтиради. Лекин, у касаллик бошлангандагина самарали бўлади. Бу витамин килограммлаб ейилса ҳам шамоллаш ва гриппнинг хуружини тўхтата олмайди. Шукурки, «истеъдодли» олимларнинг таҳлиллари нотўғри эканлиги кейинчалик аниқланди. Ушбу марказнинг директори профессор Баалс Фрай томонидан бутун жаҳон бўйича олиб борилаётган маълумотлар йиғилганда қизиқ воқеанинг гувоҳи бўлинди. Олинган маълумотлар олимларни довдиратиб қўйди. Натижаларга кўра, С витаминини катта дозада қабул қилиш билан шамоллашдан қутулиб бўлмас экан. Аксинча, уни катта дозада узоқ вақт қабул қилиниши хавотирли ҳолатни пайдо қилар, уйқусизлик, танани қизиб кетишига олиб келар экан.

Шунингдек, С витаминини катта дозада қабул қилиш инсулин гармонининг синтезлашини камайтириши, буйракларга салбий таъсири, қон босимининг кўтарилиши ва қон қуйилишига олиб келаркан. Ушбу далиллар яна бир бор шуни тасдиқлайдики, «Ҳамма дардга даво таблеткалар» даври ҳали етиб келмади. Шу сабабли саломатлик муаммолари билан ҳали ҳам шифокорлар шуғулланиши лозим. Аҳолининг бир қисми, телевизорлардаги рекламаларга ишониб, витаминларни дорихоналардан шифокор тавсиясисиз харид қилишади. Бошқа бир гуруҳи эса умуман витаминлар қабул қилмайди, уларнинг фикрича юртимизда етиштирилаётган мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари организмни витаминлар билан тўла таъминлаб бера олади. Дорихоналардан сотиб оладиган витаминлар эса химия махсулоти. Шунинг учун уларнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Азиз опа-сингиллар бизнинг суҳбатларимиз орқали дори-дармонлар ҳақида етарлича маълумотга эга бўлсангиз, оғриган яқинларингизга яхшироқ ёрдам бера оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top