3:13

Хаёт бу оёқларимиз эмас, юрак саёҳатидир

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бу хаёт саёҳати оёқларимиз учун эмас, балки юрагимиз учундир. Баландликдан ҳамма нарса яхшироқ кўринади, шунинг учун, келинглар, Худо кўп ҳолларда кўрларга кўра олиш қобилияти беришини ва эмизикли гўдакнинг қулоғига донишманд ва мужоҳадали кишилар ҳам орзу қила олмайдиган ҳақиқатларни айтишини билганимиз ҳолда, шундай «фикр юкасаклиги ва ақл

чўққилари»ни излаш пайида бўлайлик. Эндиликда кўрлар кўра олади ва карлар эшита олади. Биз энди зулмат қаърига яширилган ҳазиналарни ва ҳеч ким билмайдиган ҳилватгоҳларга беркитилган бойликларни қўлга киритишимизни кутиб

туришимиз керак. Чексизлик чегарасизликни англатади ва шунинг учун ҳам

чегараланган ақл-идрок чегарасиз нарсани ўз ичига ололмаслиги аниқ. О, Худо донишмандлиги ва Худо билимининг тубсизлигию бойликлари!

Унинг мулоҳазалари нақадар ақлга сиғмас ва Унинг йўллари нақадар ақл бовар қилмас! Мен аввал айтиб ўтганимдек, биз ўзимиз учун бутунлай ёт бўлган ва моддий дунёда, коинотда ва вақтда билган нарсаларимизнинг бирортасига ҳам ўхшамайдиган яшаш усулини тасаввур қилишга уринмоқдамиз. «Бу ерда, шунингдек, Худонинг сифатларию моҳияти ҳақида бизнинг барча фикр-мулоҳазаларимиздадир. Биз ўзимизнинг тушуниш доирамиздан ўтиб кетамиз ва ҳеч бир инсон сўзамоллигини Унинг буюклиги билан тенглаштириб бўлмайди. Унинг буюклиги ҳақида мушоҳада қилинган пайтда ва Унинг буюклиги эсга олинганда ҳар қандай сўзамоллик жим бўлиб қолади ва фикр-мулоҳазанинг ҳар қандай ҳаракати ўз кучини йўқотади. Чунки Худо ақл-идрокка нисбатан жуда буюкдир. Унинг буюклигини англаб етиш мумкин эмас.

Агар биз Худонинг буюклигини англаб етганимизда, У тушунчани шакллантира олувчи инсон онггидан ҳам ночорроқ бўлиб қолар эди. Худо ҳар қандай тилга нисбатан буюкдир ва Унинг ҳеч бир сўз билан ифода қилиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, агарда Худони сўз орқали ифода қилиш мумкин бўлганида, Худо бу сўзлар билан Унинг кимлигини тушунарли қила оладиган ва шакллантирадиган инсон нутқидан ҳам ночор бўлиб қолади. Худо ҳақидаги барча фикр-мулоҳазаларимизни

Унинг билан таққосланганда қашшоқ ва ночордир. Бизнинг баландпарвоз сўзларимиз эса Унинг олдида сийқаси чиққан, қуруқ гапдан иборат бўлиб қолади».

Минг афсуски, чексиз сўзини ҳар доим ҳам ўзининг аниқ маъносида тушунишмайди, балки қандайдир катта ва улкан нарсани назарда тутган ҳолда эҳтиётсизлик билан фойдаланишади.

Фақат бир Зотгина чексизликка эгадир. Худо чексиз деб айтган пайтимизда, биз Унинг чегара билмас эканлигини назарда тутамиз. Худо бўлган ҳамма нарса

ва Худодан иборат ҳамма нарса чегарага эга эмас. Бу ерда биз яна сўзларнинг оммавий маъносидан чекинишимизга тўғри келади. «Чегарасиз бойлик» ва «чегара билмайдиган қувват» бу сўзларнинг нотўғри ишлатилишига яна иккита мисолдир.

Албатта, Худонинг бойлиги ва қувватидан бошқа ҳеч қандай бойлик чегарасиз бўлиши ва ҳеч бир қувват чегара билмаслиги мумкин эмас. Азизлар, саволларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг. Раббимиз Севгиси барчангизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top