3:26

Худонинг донишмандлиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Азизлар, бугун биз сизлар билан Худонинг донишмандлиги ҳақидаги мавзуда давом этамиз. Мукаммал бўлмаган ҳар қандай нарса охир — оқибатда Мукаммал бўлганнинг оёқлари остига йиқилиши керак. У “доноларни” ўзларининг қувлиги билан тўрга илинтираман, ўзича ақлли бўлганларнинг фикр-хаёлини пучга чиқараман, деб огоҳлантирган эди. Бундан ташқари донишмандлик — ўз олдига етук мақсадлар қўя олиш ва бу мақсадларга энг мукаммал бўлган воситалар ёрдамида етиша олишни ҳам билдиради.

Донишмандлик охир-оқибатдаги натижани бошидаёқ кўра олади ва бу ерда башорат қилишга ҳам, таҳмин қилишга ҳам ҳожат қолмайди. Донишмандлик ҳамма нарсани тўғрилигича, ҳар бир буюм ва ҳар бир ҳодисани бошқа буюм ва ҳодисаларга тўғри

муносабатда кўради. Шу тарзда у аввалдан қўйилган мақсадларга бехато аниқлик билан эриша олади.

Худонинг бутун бир фаолияти мукаммал бўлган донишмандликда аввалом бор Худонинг Ўзининг шуҳрати учун, сўнгра эса имкон қадар кўпроқ кишиларнинг фойдаси учун иложи борича кўпроқ вақтга амалга ошади. Худонинг ҳамма ишлари қанчалик доно бўлса, шунчалик покдир ва улар қанчалик пок ва доно бўлса, шунчалик мурувватлидир. Унинг қилган ҳамма ишларини янаям яхшироқ бажариш у ёқда турсин, ҳатто уларни янада яхшироқ амалга ошириш мумкин, деб тасаввур қилишнинг иложиси йўқ. Чексиз Худо шундай ҳаракат қиладики, ўлимга маҳкумларга Унинг ишларини тўғирлашга ҳожат қолмайди. О, Тангрим, Сенинг ишларинг шу қадар кўпки! Уларнинг ҳаммасини Сен Ўз донишмандлигинг ила амалга оширгансан. Ер юзи Сенинг хазиналаринг билан тўлиб-тошган!

Агарда дунёнинг яратилиши бўлмаганида эди, Худонинг донишмандлиги Илоҳий табиатнинг чексиз қаърида абадий қолиб кетган бўлар эди. Худо Ўзи яратган мавжудотларга улар билан қувониши учун ва улар ҳам Худо билан бирга

қувонишлари учун ҳаёт берди. «Худо бутун яратганларига қараб, ҳаммасининг жуда

яхши эканини кўрди» (Ибт. 1:31). Асрлар мобайнида кўпчилик кишилар дунёнинг асосида донишмандлик ётишига ишонишдан бош тортиб келдилар: бу дунё ўта даражада мукаммал эмасдек кўринади. Вольтер ўзининг «Кандид ёки Оптимизм» деб аталган философик асарида доктор Панглос исмли ишонган оптимистни

тасвирлайди. Муаллиф асар қаҳрамони тилидан шундай философик далилни келтиради: «Бу ҳамма дунёлардан яхши бўлган дунёда ҳамма нарса яхшилик учундир». Албатта француз сурбети бу кекса устозни унинг фалсафасини кулги остида қолдирувчи бир ҳолатга тушириш билан катта завқланиш олган.

Бироқ ҳаётга нисбатан масиҳийлик нуқтаи назари аслини олганда, доктор Панглоснинг «етарлича онг» ҳақидаги тасаввурига қараганда кўпроқ ҳақиқат ҳисобланади. Ҳозирги кунда бизнинг дунёмиз — ҳамма дунёлардан ҳам яхши дунё

эмас. Ҳозир гуноҳга муккасидан кетишдек катта бир фоже бу

дунё узра ўз соясини солган. Азизлар, бордию дастур мавзуси бўйича бирон бир савол туғилган бўлса, уни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top